UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0 11:13"Рекордим 14-0. UFC'га ўтиш вақти келди, шекилли" - Хотамбек Бойназаров 0 10:39Гэтжи Конор Макгрегор билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 10:13Гусковнинг мураббийи кейинги рақиб ким деган саволга жавоб берди 0 09:4119 ёшли Ямаль "Барселона"нинг 91 йил сақланиб турган рекордини янгилади 0 09:08Шу ҳафта Нурсултон билан бир оқшом жанг қиладиган Хукер Нурмагомедовни UFC`да синаб кўришга тайёр 0 08:37Пратес Ислам Махачевни нокаут эвазига мағлуб этмоқчи 0 08:06US Open 2026. Биринчи ракеткамиз ҳам ғалаба билан бошлади 0 21:06Лео Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 20:28Чимаев октагонга қайтишга тайёр! У ким билан жанг қилмоқчи эканини айтди 0 19:49Жонсон Умар Нурмагомедовнинг Ядонг билан жангидаги хатосини айтди 0 19:26Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўрга чиқди. Илк даврада ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 19:01Расман. Англия терма жамоаси аъзоси "Ал-Ҳилол"га ўтди 0

19 дек 11:14
Янгиликлар

Токио-2020

Токиодаги Олимпия стадиони фойдаланишга топширилди

Таниқли меъмор Кенго Кума дизайни остида қуриб битказилган кўркам спорт аренасининг Токио аҳолиси учун очилиш маросими 21 декабрь куни бўлиб ўтади.

Ушбу тантанада жонли мусиқа, япон анъаналарининг намойишлари ва бошқа махсус тадбирлар акс этади. Шунингдек, ушбу тадбирда қисқа масофаларга югуриш бўйича Олимпиада ва жаҳон рекордчиси сифатида бутун дунёга танилган ямайкалик Усейн Болтнинг ташрифи ҳам кутилмоқда.

Олимпия стадиони қабул қиладиган биринчи спорт тадбири Япония Император кубогининг финал ўйини бўлади. Арена 2020 йилнинг 1 январида бўлиб ўтадиган кубокнинг ҳал қилувчи баҳсига мезбонлик қилади. 

Паралимпия ўйинлари давомида стадионда очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳамда пара атлетика мусобақалари ўтказилади. 68,000 кишилик сиғимга эга Олимпия стадиони ўйинларнинг томошабинларида унутилмас таассурот қолдиради ва уларда унутилмас хотиралар билан қолдиради. Унда тўққиз қаторли югуриш ёълакчаси, иккита улкан экран ва замонавий Wi-Fi тармоғи мавжуд.

Стадион фасади Япониянинг 47 префектурасидан олиб келинган кўп қаватли ёғоч бўлакларидан иборат бўлиб, мажмуанинг томи пўлат устунлар ва ламинат тахталардан бунёд этилган. Умуман олганда, стадион ҳудудида 47 мингдан ортиқ ўрта ва кичик дарахтлар экилган. 

Бундан ташқари, роботлар ногиронлар аравачасидаги томошабинларга озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар олиб юриш, уларни жойларига олиб бориш ва воқеалар ҳақида маълумот бериш орқали ёрдам беради.

Стадионнинг қурилиши 2016 йил 1 декабрда бошланиб, 2019 йил 30 ноябрда якунланди, жараённинг турли босқичларида 1,5 миллиондан ортиқ ишчи иштирок этди.

Унинг қурилиши учун режалаштирилган 159 млрд иена (1.45 млрд АҚШ доллари) бюджетдан 156.9 млрд иена (1.43 млрд АҚШ доллари) сарфланди. 

Эслатиб ўтамиз, Токи мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинлари 24 июль - 9 август, Паралимпия ўйинлари 2020 йил 25 августдан 6 сентябргача бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг