UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0

26 фев 20:44
Янгиликлар

Токио-2020, Олимпия ўйинлари, Қизиқарли!

Tokyo 2020 мобил иловаси орқали спортчилар вазир билан 24/7 режимида онлайн алоқада бўлишади

Tokyo 2020 мобил иловаси орқали спортчилар вазир билан 24/7 режимида онлайн алоқада бўлишади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳам ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга татбиқ этиш борасида яна бир муҳим қадамни ташлади.  

Таъкидлаш жоиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари бошланишига ҳам оз фурсат қолган бир паллада ҳар бир кун, соат ва ҳатто дақиқанинг ҳам қадри жуда баланд. Буни тўғри англаган ҳолда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Tokyo 2020 мобил иловаси яратилди ва ишга туширилди. Ушбу мобил иловани яратишдан кўзланган мақсад – спортчи, тренер ва вазир ўртасида тўғридан-тўғри онлайн мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида, тезкорлик билан ҳал қилишдан иборат.

Яна бир жиҳатга эътибор қаратиш керак, у ёки бу спортчи томонидан йўлланган савол, таклиф, мурожаат ёки шикоятни бир вақтда ўша спортчининг ўзи билан бирга Жисмоний тарбия ва спорт вазири ҳамда МОҚ президенти, яъни фақат уч кишигина кўриши мумкин. Мобил иловани юклаб олган ва уланган бошқа спортчи, тренер ёки спорт федерациясининг раҳбари ўзга шахснинг шикоятини кўролмайди. Мобил иловада ахборотнинг тўла махфийлиги таъминланган бўлиб, бу коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутади. 

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида мазкур мобил илованинг тақдимот маросими ўтказилди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдурахмонов, вазирлик ҳамда МОҚ мутасаддилари, спорт федерацияларининг раҳбарлари ва терма жамоаларнинг бош мураббийлари иштирок этишди. 

Маросимда мазкур мобил илованинг бугунги кунда қанчалик долзарб эканлиги алоҳида таъкидланиб, бу билан спортчиларимиз исталган вақт ва шароитда тўғридан-тўғри Жисмоний тарбия ва спорт вазири ҳамда МОҚ президентига мурожаат қилиш имкониятига эга бўлди. 

Tokyo 2020 мобил иловасини Google Play, App Store интернет магазинлари ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг расмий веб-сайти (www.minsport.uz) орқали юклаб олишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг