UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

11 окт 09:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўққизта финиш ва битта дуранг қайд этилган UFC Fight Night 290 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бугун АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган навбатдаги UFC турнири нокаутларга бой бўлди.

Ўтказилган ўн иккита жангдан тўққизтаси муддатидан аввал якунига етди. UFC Fight Night 290 турнирининг асосий жанги ўрта вазн тоифасида ўтказилиб, унда америкалик Брендан Аллен британиялик Кристиан Лерой Данканни муддатидан олдин мағлуб этди ва бу билан дивизион кучли бешлигидаги ўрнини сақлаб қолди.

Америкалик рақибини узоқ масофали жангда синовдан ўтказишга ваъда берганди, британиялик бу синовдан ўта олмади ҳамда бешинчи раунднинг ўрталарида бўғиш усули билан мағлуб бўлди. Кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритган Брендан Аллен жангдан кейинги интервьюсида навбатдаги жангда чемпионлик камари учун даъвогар бўлишни ёки дивизионнинг собиқ чемпиони, жанубий африкалик Дрикус Дю Плесси билан учрашишни режалаштираётганини айтди.

Кечанинг иккинчи муҳим жангида британиялик енгил вазн вакили Жей Герберт ҳакамларнинг бир овоздан чиқарилган қарори билан бразилиялик Матеус Камилиони мағлуб этди.

Бошқа натижалар орасида россиялик Дария Железнякова ҳам омадсизликка учраганини таъкидлаш жоиз. У биринчи раунддан кейин бразилиялик Алис Перейра билан жангни давом эттиришдан бош тортди. Перейра ташкилот байроғи остидаги дебют жангида ҳакамларнинг бўлинган қарори билан мағлуб бўлганидан кейин ўтган йилги муваффақиятсизликдан сўнг иккинчи муддатидан олдинги ғалабасини нишонлади.

Шунингдек, Андре Фили, Отари Танзилови, Жулиус Уокер, Франциско Прадо, Нико Прайс, Брендсон Риберейро ва Аллен Фрай ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонган жангчилар қаторидан жой олишди.


UFC Fight Night 290 турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Брендан Аллен Кристиан Лерой Данканни сабмишн (ортдан бўғиш) қилди – бешинчи раунд, 2:46

Жей Герберт Матеус Камилиони ҳакамларнинг якдил қарори эвазга енгди (29-28, 29-28, 29-28)

Лупита Годинез рақибаси Кетлин Соузани очколар ҳисобига таслим этди (29-28, 29-28, 29-28)

Андре Фили Кай Камакани нокаутга (бошга оёқда зарба) учратди – иккинчи раунд, 0:22

Отари Танзилови Малкольм Веллмейкерни нокаутга (бошга оёқда зарба) учратди – иккинчи раунд, 2:39


Прелим кард жанглари

Жулиус Уокер Жеральд Мёршартни техник нокаут (зарбалар) эвазига мағлубиятга учратди – иккинчи раунд, 3:35

Франсиско Прадо Исмаэль Бонфимни нокаут (зарбалар) қилди – биринчи раунд, 4:32

Нико Прайс Леон Шахбазянни техник нокаут (қўл ва тиззада зарбалар) эвазига таслим этди – биринчи раунд, 1:58

Брендсон Рибейро Фелипе Франкони сабмишн (гильотина усулида бўғиш) қилди – биринчи раунд, 1:49

Аллен Фрай Ричард Харрисни нокаутга (зарбалар) учратди – биринчи раунд, 2:59

Алис Перейра рақибаси Дарья Железняковани техник нокаут (жангни давом эттиришдан бош тортиш) эвазига мағлуб этди – биринчи раунд, 5:00

Эрнеста Карикайте ва Мелисса Гатто ўртасидаги жанг дуранг билан якунланди (29-27, 28-28, 28-28)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг