10 окт 11:49
Янгиликлар
Теннис

Тошкент “Челленжер”. Файзиев ва Каримовда ғалаба
Пойтахтимизда теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда бугун иккинчи давра учрашувлари ўтказиляпти. Жўрабек Каримов ва Санжар Файзиев яккалик баҳсида мағлубиятга учраганларидан сўнг асосий эътиборларини жуфтликдаги иштирокларига қаратишяпти.
Ўзбекистонлик теннисчилар дуэти илк босқичда беларуслик А.Бурий/Я. Шило жуфтлигига қарши кортга чиқиб, 7:5, 3:6, тайбрекда 10:8 ҳисобида зафар қучишди. Бу билан улар чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар