UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

21 авг 08:13
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Тошкент cузиш бўйича Жаҳон кубогини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон 8 октябрдан 10 октябрга қадар илк бор cузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади.

Мусобақа уч ҳафта давомида ўтказиладиган Евроосиё турнесининг иккинчи босқичи бўлиб, унда 50 дан ортиқ мамлакатдан 750 нафардан зиёд спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақа бошланишига етти ҳафта қолган бир пайтда Ўзбекистон пойтахти World Aquatics Swimming World Cup тақвимидаги дебютига тайёргарликнинг сўнгги босқичларини якунламоқда. Бу мусобақа мамлакатнинг халқаро спорт майдонидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

2026 йилги Жаҳон кубоги туркумининг иккинчи босқичи 8–10 октябрь кунлари Олимпия шаҳридаги Aquatic Palace мажмуасида бўлиб ўтади. Туркумга айнан бир ҳафта олдин — 1–3 октябрь кунлари Боку шаҳри мезбонлик қилади.

Ўзбекистондаги босқичдан сўнг мусобақалар 15–17 октябрь кунлари Астанада якунланади. Учта мезбон шаҳар — Боку, Тошкент ва Астана «Ипак йўли тури» (Silk Road Tour)ни ташкил этади. Ушбу маршрут Жанубий Кавказни Марказий Осиё билан боғлайди.

Учта босқич доирасида 50 дан ортиқ миллий федерациядан 750 нафардан зиёд спортчи 1,2 миллион долларлик умумий мукофот жамғармаси учун баҳс олиб бориши кутилмоқда. Шунингдек, жаҳон рекордлари ва уч босқичнинг барчасида ғолиб чиққан спортчилар учун қўшимча бонуслар ҳам кўзда тутилган.

Жаҳон кубоги, шунингдек,18-Жаҳон сув спорти чемпионати (25 метрлик бассейн)га тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлади. Мазкур чемпионат 1–6 декабрь кунлари Пекин шаҳрида ўтказилади.

Мусобақанинг Тошкентга келиши пойтахтнинг World Aquatics тақвимига қайтишини англатади. Тошкент аввал 2017 ва 2018 йилларда бадиий сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичларига мезбонлик қилган. Орадан саккиз йил ўтиб, қарийб 3,2 миллион аҳолига эга шаҳар илк бор Сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичини қабул қилади.

World Aquatics президенти Ҳусайн Ал-Мусаллам мусобақанинг Ўзбекистонда илк бор ўтказилиши аҳамиятини таъкидлади:

«Сузиш бўйича Жаҳон кубогини илк бор Ўзбекистонга олиб келиш — World Aquatics учун жуда қувонарли муҳим босқичдир».

У, шунингдек, мазкур тур Марказий Осиёда спортнинг оммалашувига катта ҳисса қўшиши мумкинлигини қайд этди:

«Ипак йўли тури Марказий Осиё бўйлаб ёш сузувчиларнинг янги авлодини руҳлантириш учун улкан имконият яратади».

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси биринчи вице-президенти, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров эса мамлакат Жаҳон кубогини қабул қилишга тайёр эканини билдирди:

«Тошкентда унутилмас World Aquatics Сузиш бўйича Жаҳон кубогини ўтказиш биз учун катта шараф. Биз бундан ҳаяжондамиз ва мусобақани қабул қилишга тайёрмиз».

Умаров янги Aquatic Palace мажмуасини халқаро спорт жамоатчилигига намойиш этиш ва дунёнинг етакчи сузувчиларини Тошкентда кутиб олиш имкониятини ҳам алоҳида таъкидлади.

2 222 томошабинга мўлжалланган Aquatic Palace Тошкентдаги йирик спорт мажмуаси — Олимпия шаҳарчаси таркибига киради. Қарийб 100 гектар майдонни эгаллаган Олимпия шаҳарчаси ҳудудида стадион, велодром, жамоавий спорт турлари ва яккакурашлар учун махсус марказлар каби бешта асосий иншоот жойлашган.

Аҳолиси 38 миллионга яқин бўлган Ўзбекистон учун мазкур мусобақа ёшлар ўртасида спортга қизиқишни ошириш, фаол ҳаёт тарзини тарғиб қилиш ва мамлакатда яратилган замонавий спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Шу тариқа, «Ипак йўли тури» Тошкентнинг халқаро спорт тақвимидаги мавқеини яна бир поғонага кўтаришга хизмат қилади. Бу сафар эса марказда — сузиш спорти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг