06 дек 16:33
Янгиликлар
Қиличбозлик
Тошкент дунё қиличбозларини яна чорлайди
Қисқа танаффусдан сўнг яна жаҳоннинг энг иқтидорли ёш қиличбозлари Тошкентда тўпланмоқда.
9-12-декабр кунлари пойтахтимизда шпага, рапира ва сабля бўйича ёшлар ўртасидаги (йигитлар) Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.
Мусобақа Халқаро қиличбозлик федерацияси тақвим режасидан ўрин олган бўлиб, спортчилар учун муҳим рейтинг очколарини тақдим қилади. Регламентга кўра, беллашувлар яккалик ва жамоавий йўналишда бўлиб ўтади. Мусобақа тақвими билан танишинг:
9-декабрь: Рапира бўйича яккалик
10-декабрь: Шпага бўйича яккалик, рапира бўйича жамоавий
11-декабрь: сабля бўйича яккалик, шпага бўйича жамоавий
12-декабрь: сабля бўйича жамоавий
Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар