UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

24 сен 06:59
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкент IBSA Гран-приси. Парадзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўриндалар!

Хабар берганимиздек, кеча пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Ҳумо Арена”да парадзюдо бўйича IBSA Гран-приси бошланди.

Медаллар учун кечган илк кунги беллашувларда 2 нафар ҳамюртимиз бронза медали учун, 3 нафари эса олтин медаль учун татамига чиқди. Улар якунда 2 та олтин ва 1 та кумуш медалга сазовор бўлишди.

Парадзюдочиларимиз кечаги беллашувларда 2 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритган ҳолда медаллар бўйича IBSA Гран-присида пешқадамлик қилмоқда. 

Улардан кейинги ўринларни Россия (1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза) ҳамда Украина (1 та олтин ва 1 та бронза) вакиллари эгаллаб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, 35 та давлатдан ташриф буюрган 175 нафардан ошиқ спортчилар жами 13 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб борадилар.

-48 кг (бронза медали учун) аёллар 

Лобар Ҳуррамова (Ўзбекистон)

Шахина Хажиева (Озарбайжон)

***

-52 кг (бронза медали учун) аёллар

Шерине Абдулла (Жазоир)

Севинч Салаева (Ўзбекистон)

***

-60 кг (финал) эркаклар

Флорин Болога (Руминия)

Шерзод Намозов (Ўзбекистон)

-66 кг (финал) эркаклар

Абасли Намиг (Озарбайжон)

Учқун Қуранбоев (Ўзбекистон)

-57 кг (финал) аёллар

Парвина Самандарова (Ўзбекистон)

Севда Валиева (Озарбайжон)

Эслатиб ўтамиз, Тошкент IBSA Гран-приси бугун ҳам давом этади. Беллашувларни соат 12:00 дан бошлаб “Ҳумо арена”да томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг