UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0 17:17Арман Царукян: "UFC чемпионлик камарини пулга сотиб олиб бўлмайди" 0 16:30Генри Сехудо Топурия учун идеал рақибни айтди 0 15:49Жон Жонс Махачевнинг допинг айбловларига жавоб қайтарди 0 15:05Ўзбекистон МТЖ Сурия билан Тошкентда ўйнайди 0 14:26"Мени чемпионлик жангидан икки-учта жанг ажратиб турибди" - Шара Буллет 0 13:52Шоҳжаҳон Эргашев Данияр Елеусиновни жангга чорлади, Олимпиада чемпиони эса бунга жавоб қайтарди 0 13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0 11:03Перейра Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиш қароридан сўнг мухлислардан ёрдам сўради 0 10:32Осиё ўйинлари. Бугун Олимпия терма жамоамиз юришини бошлайди 0 10:01Крикет бўйича "Мустақиллик Кубоги": "ANFA" чемпион! 0

04 июл 18:13
Янгиликлар

Оғир атлетика

Тошкент оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига тайёр

Теглар :  Оғир атлетика
Хабар қилганимиздек, эртадан диёримизда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади.

Мазкур йирик спорт анжуманига ер юзининг 50 га яқин давлатидан 350 дан зиёд спортчи ва мураббийлар, мутахассислар ташриф буюрмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон нуфузли спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича катта тажрибага эга. Бундай салоҳиятга ўз-ўзидан эришилмаган, албатта. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга Давлат миқёсида аҳамият берилиши, натижада йигит-қизларимизнинг кўплаб спорт турлари бўйича жаҳон миқёсида залворли ютуқларни қўлга киритиши дунё аҳли эътиборини Ватанимизга қаратди. Жумладан, оғир атлетикачиларимиз ҳам кейинги йилларда нафақат Осиё, балки жаҳоннинг етакчи давлари қаторидан ҳақли равишда ўрин эгаллади. 

Шу боис, эндиликда ушбу спорт тури бўйича энг йирик мусобақаларни ўтказиш мамлакатимизга топширилиши одатий ҳолга айланди. Республикамиз Осиё мусобақаларини жуда кўп марта қабул қилган. 2013 йил Тошкентда II ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи 17 ёшгача бўлган атлетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати катта муваффақият билан ўтказилган. 

Мана энди навбатдаги ёш тоифаси – 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи Ўзбекистонга берилди. Аниқроғи, бу ҳуқуқ шунчаки берилмаслиги кундек равшан. Мамлакатимиздаги сиёсий барқарорлик, тинчлик-хотиржамлик, жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган алоҳида эътибор, спортчи ва мураббийларимизнинг юқори натижалари – Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа мусобақаларида доимий равишда қўлга киритилаётган медаллар – буларнинг барчаси мана шундай юксак ишончни таъминлаб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг