UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12WBC президенти Фьюри — Жошуа жанги ҳақида фикр билдирди 0 18:42Аргентиналик мураббий "Нефтчи"дан кетди 0 18:18Сехудо Хабиб нега ММА тарихидаги энг буюк жангчилар қаторида бўлмаслиги кераклигини тушунтирди 0 17:45"Алекс Перейра оғир вазнда қолади" - мураббий 0 17:17Дастин Порье Махачевнинг Иэн Гэррига қарши жангини баҳолади 0 16:42Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилмоқчи 0 16:20"У ярим оғир вазнда жанг қилиши керак". Хавьер Мендес — Махачевнинг эҳтимолий рақиби ҳақида 0 15:46Турки Ал аш-Шейх Иноуэ - Родригес жангини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда 0 15:09Жон Жонс Ислам Махачевни барча даврларнинг энг буюк жангчиси деб тан олишдан бош тортди 0 14:38"Барселона" "Фенербахче" дарвозабонини ижарага олмоқчи 0 14:13Порье Хабиб ва Махачев жанг қилган тақдирда уларнинг қай бири ғолиб бўлишини тахмин қилди 0 13:46Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди 0 13:21Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди 0 12:54ЕЧЛ. Раҳмоналиев жамоаси "Хапоэль Бир Шева"га мағлуб бўлди, олдинда жавоб учрашуви бор 0 12:23UFC 332 турнири учун бир қатор юлдузли жанглар эълон қилинди 0

07 апр 14:05
Янгиликлар

Таэквондо

Тошкент рекорд даражадаги қатнашчилар иштирок этадиган Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

12–17 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган таэквондо WТ бўйича XV ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун барча тайёргарлик ишлари якунланди.

Мусобақада йигитлар ва қизлар ўртасида 10 тадан вазн тоифасида рекорд даражадаги спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақалар пойтахтимиздаги муҳташам "Олимпия шаҳарчаси"да жойлашган Яккакураш спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли тадбир дунёнинг энг иқтидорли ёш спортчиларини бир жойга жамлаб, уларнинг таэквондодаги фаолиятида навбатдаги муҳим босқич бўлиб хизмат қилади.

Жами 118 та давлатдан 990 нафар спортчи мусобақа учун рўйхатдан ўтган. Бу кўрсаткич 2024 йилда Чунчеонда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги 963 нафар иштирокчи рекордидан ҳам ошди.

Йигитлар ўртасидаги вазн тоифалари -45 кгдан +78 кггача, қизлар ўртасида эса -42 кгдан +68кггача белгиланган. 2009 йил 1 январдан 2011 йил 31 декабргача туғилган спортчилар ушбу мусобақада қатнашиш ҳуқуқига эга.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, Тошкент аввал ҳам, аниқроғи, 2019 йилда ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг