UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0 11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0 10:51Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди 0 10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0 22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0

03 июн 12:57
Янгиликлар

Каратэ

Тошкент тумани каратэ бўйича "Keles Open" турнирига мезбонлик қилади

Теглар :  КаратэКелес
10-11 июнь кунлари Тошкент тумани спорт мактабига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида каратэ WKF бўйича "Keles Оpen" тўртинчи анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтади.

10-11 июнь кунлари Тошкент тумани спорт мактабига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Тошкент тумани ҳокимлиги, вилоят каратэ федерацияси ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида спортнинг каратэ WKF тури бўйича "Keles Open" тўртинчи анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июлдаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган мазкур халқаро турнирда мамлакатимиз спортчиларидан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатлардан 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган энг сара каратэ усталари ғолиблик учун баҳсларда иштирок этади.

Тошкент тумани "Келес-Каратэ" спорт клуби раҳбари Дилшод Юсуповнинг бизга берган маълумотига кўра, айни пайтда эса халқаро турнирни юқори савияда ўтказиш учун тайёгарлик ишлари олиб борилмоқда.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг