UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳумоюн Тўхтамуродов иштирокидаги жанг 25 сонияда якунланди 0 19:21«Манчестер Сити»нинг яна бир етакчиси бир ойга сафдан чиқди 0 18:58Усикнинг жамоаси реванш олдидан Фьюрига талаб қўйди 0 18:34Octagon 68 турнири қайси телеканалда трансляция қилиниши маълум 0 18:00Усик - Фьюри жанги учун 500 тага яқин чипта сотилмай қолди 0 17:30"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди 0 16:55Владимир Кличко: "Умид қиламанки, Усик мени нафақада олиб қолади" 0 16:16Тайсон Фьюри: жанглар статистикаси, рекорд, ғалаба ва мағлубиятлар 0 15:00Александр Усик: жанглар статистикаси, рекорд, ғалаба ва мағлубиятлар 0 14:37"Ал Насср" етакчиларидан бири Европага қайтмоқда 0 14:16Усик - Фьюри. Тайсон рақибидан 25 кг оғир чиқди 0 13:34Кадетларимиз Қозоғистондаги қўшма ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти 0 13:13Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини юртимизда давом эттиради 0 12:52Бугун узоқ кутилган Усик - Фьюри реванш жанги ўтказилади (жанг вақти, кард ва трансляция) 0 12:3123 декабрь куни Олимпиада йилининг энг яхшилари эълон қилинади 0

14 май 19:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати расман якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида 2 та олтин, 2 та кумуш медалга эга чиқдик!

Бугун, 14 май куни бокс бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги кунидан ўрин олган жанглар бўлиб ўтди.

Жаҳон чемпионатининг сўнгги куни доирасида тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медаль йўлида рингга кўтарилди, шунингдек, яна икки вазн тоифасида финал жанглари ўтказилди:

1. -54 кгда: Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон) - ОЙБЕК ЖЎРАЕВ, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан, 5:0)
2. -57 кгда: Хорта Родригес (Куба) - АБДУМАЛИК ХАЛОКОВ, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан, 0:5)
3. -63,5 кгда: РУСЛАН АБДУЛЛАЕВ - Чинзориг Баатарсуҳ (Мўғулистон), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан, 5:0)
4. -71 кгда: Асланбек Шимбергенов - САИДЖАМШИД ЖАФАРОВ, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан, 5:0)
5. -80 кгда: Танглатиҳан Туоҳетаэрбиеке (Хитой) - Нурбек Оралбай (Қозоғистон), (Ҳакамлар қарори билан, 1:4)
6. -86 кгда: Домингес Альфонсо (Озарбайжон) - Шарабутдин Атаев (Россия), (Ҳакамлар қарори билан, 1:4)
7. -92 кгда: Муслим Гажимагомедов (Россия) - Азиз Муҳидин (Италия), (Ҳакамлар қарори билан).

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси бокс бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатини 5 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади.

МАТНЛИ ТРАСЛЯЦИЯ


19:54. Дўстлар, юртимизда қарийб икки ҳафта давом этган бокс биринчилиги ўз ниҳоясига етмоқда. Ҳар томонлама ажойиб атмосфера бағишлай олган чемпионатни кўп вақт соғиниб, эслаб юришимиз аниқ. Айнан мазкур чемпионатда терма жамоамиз ўз рекордини янгилади, айнан мазкур чемпионатда бир қанча боксчиларни ўзимиз учун кашф қилдик. Барчаси учун рахмат!

19:46. Жаҳон чемпионатининг сўнгги финал жангида россиялик Муслим Гажимагомедов Италия вакили Азиз Муҳиддинни мағлуб этиб, Россияга иккинчи олтин медални тақдим этди.

19:25. Россия ўзининг илк олтин медалини қўлга киритди. Шарабутдин Атаев Озарбайжон номидан жанг қилган Домингес Альфонсони 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритди.





18:51. Қозоғистон терма жамоасида тўртинчи олтин! Нурбек Оралбай хитойлик рақибини 4:1 ҳисобида енгиб, жаҳон чемпионига айланди.





18:31. Ажойиб! Иккинчи мағлубият, иккинчи принципиал қарама-қаршиликдаги мағлубият! Иккинчи кумуш! Саиджамшид Жафаров Асланбек Шимбергеновга 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради.

18:26. Иккинчи раунд учун ҳисоб 3:2, Саиджамшид фойдасига. Умумий ҳисоб 2:0, Асланбек олдинда.

18:21. Саиджамшид Жафаров иштирокидаги жангда биринчи раунд якунланди. Ҳисоб 5:0, рақиб фойдасига.




17:56. Абдуллаев мўғулистонлик рақибини 5:0 ҳисобида енгиб, жаҳон чемпионига айланди! Бешинчи олтин муборак!

17:46. Руслан Абдуллаев иштирокидаги жангнинг биринчи раундидан сўнг ҳисоб 4:1, Руслан фойдасига.





17:38. Абдумалиииииик Халокоооооооов! Бизда тўртинчи олтин медаль ҳам нақд! Баракалла Абдумалик!

17:32. Иккинчи раундда 4:1, умумий ҳисобда эса 4:0 ҳисобида олдиндамиз.

17:26. Биринчи раундда ҳисоб 5:0, Абдумалик фойдасига. Ҳамюртимиз бу раундда рақибини нокауд ҳолатига ҳам тушириб қўйди.

17:22. Абдумалик Халоков рингга чиқиб келмоқда.




17:18. Афсус! Ойбек Жўраев ўзига берилган имкониятни оқлай олмади! Бизда илк кумуш!

17:12. Иккинчи раундда ҳам қозоғистонлик боксчи 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

17:08. Илк раунддан сўнг ҳисоб 5:0, рақиб фойдасига!

17:02. Ойбек Жўраевнинг Маҳмуд Сабирханга қарши жанги бошланмоқда.

16:51. Бугунги жанглар бошланиш арафасида.

16:04. Ассалому алайкум қадрли бокс мухлислари. Бугун Тошкентдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги кунидан ўрин олган жангла бўлиб ўтади. Ҳа, афсус, жаҳон чемпионати бизни тарк этмоқда( Аммо, бугун яна тўртта олтин медаль қўлга киритиш орқали буни унутишимиз мумкин. Шундай экан, бир соатдан сўнг телевизорингиз пультини UzReport'га созланг ёки IBA расмий сайтидан ҳамюртларимиз ижросидаги кетма-кет тўртта жангни томоша қилинг.

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
14 май 19:19:26
Boks
Blin bzani jurnalislar olide borku boshqa davlat matbuotidan bilamiz kim qayerdan keldi terma jamoaga, bokschilarmizni laqabi, erishgan natijalari ozbek murabbilari qaysi jamoalarda faolyat yuritadi etishvotti, bzanikila yutti yutqazdi boldi tamom boshqa malumot yoq munde 1 qiziqmidiyam
+2   
14 май 18:14:50
Коканд
TOKIO-2020 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ёшларга имкон бериш керак. Бунга қўшиламан, аммо Шу болани ўрнига Шахобиддин ёки Миразиз бўлганда Сабирханни ютиши мумкин эди.
Миразиз билан Шахобиддин қозоқни бемалол урарди.
+1   
14 май 20:06:09
Тохир Абдуллаев
Бугун козокларга ютказганимиз ачинарли булди, уруб ташаш кере эди , колганини кечирса булади но козокларга нон бермаслик керак эди
+1   
14 май 19:15:28
Boks
Коканд фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Миразиз билан Шахобиддин қозоқни бемалол урарди.
Qiyin bolardi barbir bu bola qozoqistonni eng ishongan bokschisi edi, barcha raqiblarni ustunlik bilan yengdi, otgan chempianatdayam yaxshi ishlagan,
+1   
14 май 18:35:01
TOKIO-2020
Жафаров ҳам тоза ютқазди манимча. 1-раундни олган рақиб қолган раундларда айёрлик ишлатди. Очиқ жангдан қочди.
   
14 май 18:36:22
TOKIO-2020
5та олтин олдик умумжамоа ҳисобида 1-ўриндамиз. Асосий рақиблар билан бу чемпионатда яхши натижа қайд этдик. УЗБ-КУБА 4-0, УЗБ-КАЗ 3-3.
   
14 май 18:01:34
Равшан Юнусов
5chi oltin
   
14 май 17:53:39
TOKIO-2020
TOKIO-2020 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рекордга 1та олтин қолди.
Қозоғистоннинг 2013 йилги натижасини такрорладик, 4та олтин.
   
14 май 17:53:13
TOKIO-2020
ISHONCH фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Муддатидан олдин умумжамоа ҳисобида пешқадам бўлдик. Алҳамдулиллаҳ!!!
Рекордга 1та олтин қолди.
   
14 май 17:43:40
ISHONCH
Муддатидан олдин умумжамоа ҳисобида пешқадам бўлдик. Алҳамдулиллаҳ!!!
   
14 май 17:33:08
TOKIO-2020
Islomjon Niyozov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jonli efir silkasi yoʻqmi
https://www.youtube.com/watch?v=NhEoIE1hds4
   
14 май 17:32:41
TOKIO-2020
Islomjon Niyozov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jonli efir silkasi yoʻqmi
https://mediabay.uz/tv/343/UzReportTV
   
14 май 17:27:08
Islomjon Niyozov
Jonli efir silkasi yoʻqmi
   
14 май 17:21:26
TOKIO-2020
2та мағлубият ҳам тоза бўлди ва ҳар иккисида таркибга янги чақирилган боксчилар нокдаунд бўлиб ютқазди.
   
14 май 17:20:39
TOKIO-2020
Ўзбек-Қозоқ қарама қаршилигида ҳисоб 3-2 бу чемпионатда.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг