UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

06 фев 15:58
Янгиликлар

Қиличбозлик

Тошкентда Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясининг илк турнири бўлиб ўтади

Теглар :  Қиличбозлик
15-17 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясининг дастлабки расмий мусобақаси бўлиб ўтади.

Ўсмирлар ва кадетлар ўртасида ташкил этиладиган I Очиқ чемпионатда Афғонистон, Тожикистон, Турманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон қиличбозлари совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Баҳслар қиличбозликнинг ҳар учта йўналишида ташкил этилади ва унда 150 нафардан зиёд спортчи қатнашади.

Беллашувлар Ўзбекистон гимнастика федерациясига қарашли спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Мусобақа 15 февраль куни соат 10:00да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияларини бирлаштирувчи Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Ушбу мусобақа Конфедерация томонидан ташкил этилаётган дастлабки турнир ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг