16 дек 11:16
Янгиликлар
Бокс/ММА, Тадбирлар
Тошкентда меҳмон бўлиб кетган Кроуфорднинг навбатдаги рақиблари эълон қилинди
Таниқли промоутер Боб Арум америкалик жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорднинг навбатдаги эҳтимоллий рақибларини эълон қилди.
Арум яқинда Тошкентга келиб кетган Кроуфорднииг Шон Портерга қарши жангини ташкил қилишни режалаштирмоқда. Боб агар Шон ва Теренс бу жангга ўз розиликларини беришса, Эл Хэймон билан биргаликда ушбу баҳсни ташкил этади.
Кеча Эгидиюс Каваляускасга қарши кечган чемпионлик жангида муддатидан аввал ғалабага эришган Кроуфорднинг ўзи эса аввалроқ Василий Ломаченко ёки Сауль Альварес билан жанг қилиш истагида эканлигини айтганди.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар