UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0

27 май 14:10
Янгиликлар

Дзюдо, Бошқалар

Тошкентда паралимпия дзюдоси бўйича Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтмоқда

Кеча Тошкент шаҳрида паралимпия дзюдоси бўйича Осиё ва Океания чемпионати старт олди.

Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида илк маротаба паралимпия дзюдоси бўйича 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколарини берадиган Осиё ва Океания чемпионати бошланди.

Ушбу мусобақада Осиёнинг энг кучли Эрон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Ироқ, Тожикистон, Хитой Тайпей, Тайланд, Қозоғистон ва жаҳоннинг энг кучли жамоаси ҳисобланадиган Ўзбекистон жамоалари иштирок этмоқдалар.
Мусобақанинг очилиш маросимида эстрада юлдузлари, болалар ва миллий рақс ансамбиллари ўз дастурлари билан иштирок этдилар. Очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси раиси ўринбосари

Ташходжаев Мухторхон сўзга чиқиб барча иштирокчиларни бугунги мусобақа билан табриклади ва чемпионатни очиқ деб эълон қилди.

26 май ҳолатига кўра аёллар вазнларида:
-48 кг 1-ўринни Комилова Ёқутхон (Ўзбекистон), 2-ўринни Лее Кай Лин (Хитой Тайпей), 3 ўринни Хуррамова Лобар (Ўзбекистон) эгалладилар.
-52 кг 1-ўринни Саллаева Севинч (Ўзбекистон), 2-ўринни Вонгчонгпху Метхини (Тайланд) эгаллади.
-57 кг 1-ўринни Шерипбоева Нафиса (Ўзбекистон), 2 ўринни Кхвайнгмуянг Аитсарапхон (Тайланд) эгаллади.

Эркаклар вазнларида:
-60 кг 1-ўрин Рио-2016 Паралимпия ўйинлари чемпиони Намозов Шерзод (Ўзбекистон), 2-ўрин Ли Мин Жай (Жанубий Корея), 3-ўрин Банитаба Хорам Абади Сейед Мейсам (Эрон), 3-ўрин Жанг Сеонгжин (Жанубий Корея) эгаллади.
-66кг 1-ўрин Рахмати Сайид (Эрон), 2-ўрин Турумбетов Азамат (Қозоғистон), 3-ўрин Сингх Жайдипкумар Хридая (Хиндистон), 3-ўрин Туймурадов Адизжон (Ўзбекистон) эгаллади.
-73 кг 1-ўрин Сайидов Феруз (Ўзбекистон), 2-ўрин Караматов Даврухон (Ўзбекистон), 3-ўрин Даулет Темиржан (Қозоғистон), 3-ўрин Янг Сюнгжун (Жанубий Корея) эгаллади.

Бугун аёллар -63кг, -70кг: эркаклар -81кг, -90кг, -100кг, +100кг вазнларда баҳслар бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг