UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Гвардиола кечаги очко йўқотишдан кейин АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди 0 11:00Зубайра Тухугов фаолиятини қайта тиклади 0 10:39Жавоҳир Умматалиев Манчестердаги катта проф бокс оқшомида ким билан жанг қилиши маълум бўлди 0 10:18Кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Осиё чемпионати манзили ва санаси маълум 0 09:57Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:36Андижонлик ёшлар Диёра Келдиёрова ва Ҳасанбой Дўсматовдан маҳорат сабоқлари олишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:15TePe Sigeman 2026. 14 ёшли қардош гроссмейстеримиз пешқадам, Магнус ютқазди, Нодирбек Аржун билан ўйнади 0 08:54"У қурол билан боради деб ўйламайман" - Чимаев Стрикленднинг шов-шувли баёнотлари ҳақида 0 08:33"Манчестер Сити" сўнгги дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди + ВИДЕО 0 08:12Формула-1. Майами Гран-присида кутилмаган чемпион! 0 19:37Энг бадавлат боксчи бугунга келиб катта қарздорга айланди. Флойд Мейвезер қандай қилиб бундай аҳволга келиб қолди? 0 19:16Жаҳонободда белбоғли кураш бўйича очиқ турнир ўтказилди 0 18:55Зиданнинг ўғли жағини синдириб олди ва ЖЧ-2026'ни ўтказиб юбориши мумкин 0 18:34Нурсултон Рўзибоев UFC билан нечта жанглик шартномаси борлигини айтди 0 18:13WTA рейтинги. Теннис маликаларимиз мос равишда 14, 18 ва 22 поғонага юқорилашди 0

11 июн 16:50
Янгиликлар

Қиличбозлик

Тошкентда қиличбозлик бўйича “Олимпия умидлари” Республика очиқ турнири старт олди

Теглар :  Қиличбозлик
Тошкент қиличбозлик бўйича халқаро мусобақага мезбонлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ҳамкорлигида спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2019 йил учун республика календарь режасига мувофиқ қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун муносиб ўриндошларни саралаб олиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида, 2019 йил 10-12 июнь кунлари Тошкент шаҳри “Пахтакор” стадионида жойлашган қиличбозлик залида, қиличбозликнинг барча тури бўйича 2005 й. Туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида “Олимпия умидлари” Республика очиқ турнири ўтказилмоқда.

Мусобақа қиличбозликнинг ҳар учта (шпага, рапира, сабля) йўналишида яккалик баҳсларида ташкил этилади ва унда Қорақалпоғистон республикаси, республикамизнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳамда Қўшни Қозоғистон ва Тожикистон мамлакатларидан ташриф буюрган жами 250 нафардан зиёд спортчилар қатнашадилар.

Мусобақа жадвалига асосан 10 июнь куни қиличбозликнинг шапага йўналишидаги бахсларга старт берилди.

-Маълумки, сўнги йилларда Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси томонидан қиличбозлик спортини янада ривожлантириш, спортчиларнинг машғулот ўташлари ҳамда мусобақа ва халқаро турнирларга пухта тайёргарлик кўришлари учун янада кулай шарт-шароитлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — деди халқаро тоифадаги ҳакам Аида Хасанова, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками. — Бу каби анъанавий турнирларнинг ташкил этилиши ҳам айнан ёш иқтидорли қиличбозларнинг маҳоратини намоён этиш учун қулай имкониятлардан биридир.Эндиликда Федерация томонидан юқори натижаларни қўлга киритаётган ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мураббийларини ҳар жихатдан рағбатлантириш, ҳакамларнинг касбий маҳоратини ошириш каби  муҳим масалаларга алоҳида эътибор билан ёндашилмоқда. Албатта, бундай ижобий ёндашувлар ўз самарасини бермоқда.

Қиличбозлик йўналишида ўтказилаётган “Олимпия умидлари” анъанавий спорт мусобақасида ғолиб бўлган спортчилар 1,2,3 – ўрин соҳиблари турнирнинг олтин, кумуш ва бронза медаллари ҳамдамахсус Диплом ва эсдалик совғаларига эга бўладилар.

Шундай қилиб, мусобақанинг биринчи кунида жами 82 нафар спортчилар қатнашган бўлиб, улардан 53та ўғил болалар ва 29 нафар қиз болалар ўзаро куч синашди.

Шпагачи ўғил болалар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда қозоғистонлик қиличбозларнинг пухта тайёргарлик кўрганлиги намоён бўлди. Улар шоҳсупанинг энг юқори поғоналаридан ўрин эгаллаша муваффақ бўлдилар.

Биринчи ўрин ҳамда турнирнинг олтин медалига Богдан Лукин (Козоғистон) эга чиқди. 2-ўрин ҳамда кумуш медаль қозоғистонлик яна бир спортчи Георгий Тинниковга насиб этди.

Шоҳсупанинг 3-поғанасидан ўрин олган Хумоюн Усманов (Андижон вил.) ва Сарвар Исломов (Навоий вил.) га “Олимпия умидлари” туринирининг бронза медаллари тақдим этилди.

Қиличбоз шпагачи-қизлар ўртасида эса Бухоро вилоятидан ташриф буюрган Азиза Хамидова барча рақибларини доғда қолдириб ғалаба шоҳсупасининг 1-ўрини ҳамда турнирнинг олтин медалига сазовор бўлди.

Кумуш медалини қўлга киритган Рисолат Юсупова (Тошкентш.) шоҳсупанинг 2-ўринига кўтарилди. 3-ўринни эгаллаган Дильназ Мурзатаева (Қорақалпоғистон респ.)ҳамда Алия Альбекова (Тошкент ш.) бронза медалига сазовор бўлдилар.

Мазкур турнир доирасида 11 июнь куни қиличбозлар рапира йўналишида баҳс олиб борадилар.


ЎҚФ Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг