UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

16 авг 14:19
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкентда “Спорт олами-2017” VI Халқаро кўргазмаси старт олди

Теглар :  Кўргазма
«Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар компанияси 15-17 август кунлари «Спорт олами-2017» VI Халқаро кўргазма ярмаркаси очилди.

Кўргазманинг асосий мақсади болалар ва ўсмирлар ўртасида жисмоний ривожланиш даражасини ошириш, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт соҳасида янги технологияларни жорий этиш, модернизациялаш ва спорт соғломлаштириш муассасалари, объектлари ва қурилмаларининг моддий-техник базасини яхшилашдан иборат.

Ушбу кўргазмада қатнашиш спорт соҳасида ўзини танитиш, спорт инвентарлари ва жиҳозлари, спорт кийимлари ва дастгоҳлари ишлаб чиқарувчи компаниялар билан малака алмашиш, шунингдек, ўзаро манфаатли шартномалар тузиш имконини беради.

Кўргазма бўлимлари:

• Спорт жамиятлари: қўмиталар, федерациялар, фондлар, ассоциациялар, марказлар, мактаблар, тўгараклар;
• Спорт мажмуалари ва комплекслар, қурилишлар;
• Спорт инвентарлари ва дастгоҳлар;
• Ўйин-кулги соҳасида спорт;
• Спортнинг техник турлари;
• Спорт озуқалари;
• Спорт кийимлари;
• Спорт таълими;
• Халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари.

Кўргазма доирасида Олимпия ва Паралимпия чемпионлари билан учрашувлар, турли спорт мактаблари чиқишлари, конференциялар, семинар ва презентациялар ҳамда мусиқий чиқишлар ўрин олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг