UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

12 дек 13:49
Янгиликлар

Тадбирлар

Туман ва шаҳарларда ўтадиган мусобақалар бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинган эди.

Йиғилишда таъкидланганидек, Ўзбекистондаги ҳар бир туман ва шаҳар биттадан устувор, истиқболли ҳамда ривожланаётган спорт турларига ихтисослаштирилган. Мазкур тизимдан келиб чиқиб, ҳудудда йирик мусобақалар ўтказиб туриш ва салоҳиятли спортчиларни тарбиялаш муҳимлигига эътибор қаратилди. Бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда барча спорт федерациялари фаолиятини туман ва шаҳарларга боғлаган ҳолда ташкил этиб, жойларда олимпия ҳаракатини ривожлантириб боради.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан МОҚ раиси Р.Шоабдураҳмонов қўмитанинг масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Бугунги кунда Республика олий спорт маҳорати мактаблари ўқувчиларини жалб этган ҳолда вилоятларда ички мусобақалар сони ва сифатини ошириш, спортга иштиёқманд ёшларни танлаб олиш, уларнинг турнирларда иштирокини таъминлаш, шу орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш муҳим масалалар сирасига киради. Қолаверса, мусобақаларга юртимиздаги мавжуд спорт мактаблари ва олимпия захиралари мактаб-интернатлари ўқувчиларини жалб этиш спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз учун селекция ишларини самарали ташкил этиш имконини беради.

Йиғилиш давомида МОҚ раҳбари томонидан республикамиз туман ва шаҳарларида ташкил этиладиган мусобақалар механизми ва сони, жойлардаги мавжуд инфратузилмани ўрганиш ишлари, шунингдек, мусобақалар тақвимини шакллантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш борасида мутасаддиларга топшириқ ва вазифалар берилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Қўмита Бош котиби О.Касимов, раис ўринбосарлари С.Полатов, А.Камилов, Ш.Ташматов, МОҚ қошидаги РСТИАМ директори, профессор А.Садиков ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг