UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0

13 авг 20:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Туран жангчиси" UFC`дан четлатилди

Дунёнинг энг кучли лигасида жанг қилаётган қозоғистонлик аралаш яккакураш усталари сони бир нафарга камайди.

"Туран жангчиси" номи билан танилган ўта енгил вазн тоифаси вакили Бекзат Алмахан бундан буён UFC жангчиси ҳисобланмайди. 28 ёшли Алмахан 2024 йилда қисқа муддатли огоҳлантириш билан UFC`даги дебютини Умар Нурмагомедовга қарши ўтказган эди. Гарчи у жанг бошида россиялик рақибини нокдаун ҳолатига туширишга муваффақ бўлган бўлса-да, якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учраганди.

Шундан сўнг, қозоғистонлик жангчи Бред Катонани 64 сония ичида нокаутга учратди, бироқ кейинчалик яна икки бор мағлубият аламини тотиб кўрди. У Александр Топурия ва Жан Мацумотога қарши жангларда ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан ютқазди (гарчи охирги жанг натижаси кўпчилик томонидан баҳсли деб ҳисобланса ҳам).

Агар жангчи бошқа лигаларда бир нечта ишончли ғалабаларга эриша олса, унинг UFC`га қайтиш имконияти ҳали ҳам сақланиб қолиши истисно этилмаяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг