UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

02 мар 14:27
Янгиликлар

Хоккей

U-18 термамиз ЖЧнинг иккинчи баҳсида Люксембургни тор-мор этди ва гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Навбатдаги рақиб — Туркманистон

Кеча Бангкок шаҳрида давом этаётган хоккей бўйича U-18 Жаҳон чемпионатининг III дивизиони Б гуруҳидан ўрин олган навбатдаги беллашувлар ўтказилди.

Кун давомида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Люксембург ёшларига қарши баҳс олиб борди ва якунда 12:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг мусобақа доирасидаги иккинчи учрашувда қўлга киритган иккинчи ғалабасига айланди. Аввалроқ, хоккейчиларимиз Жанубий Африка ёшларини 12:0 ҳисобида доғда қолдиришган эди.

Кейинги ўйинимиз эртага 14:30 да Туркманистонга қарши бўлиб ўтади.

III дивизион, B гуруҳи (2- тур)

Таиланд, Бангкок.

Ўзбекистон - Люксембург 12:1 (7:1, 2:0, 3:0)

Голлар: Дадахўжаев, Равшанов, Рустамхонов, Абдувосиқов, Рустамхонов, Хамзин, Тофт (Люксембург), Хамзин, Мирзабоев, Рустамхонов, Дадахўжаев, Тожибоев, Рустамхонов.



Аҳамиятлиси, мазкур беллашувдан кейин ёшларимиз Б гуруҳи пешқадамига айланиб олди. Термамиз Таиланд билан қўшҳокимликда тўплар нисбатига кўра яхшироқ бўлиб турибди. Жасурбек Рустамхонов эса 11 очко (6+5) билан гуруҳ тўпурарлигида биринчи натижани қайд этмоқда.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг