UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43"Реал" ярим ҳимоячиси фаолиятини "Аякс"да давом эттириши мумкин 0 07:22"Ўртамизда муаммо бор деб ўйлашади". Чимаев — Хабиб билан муносабатлари ҳақида 0 07:01Бугун Алишер Юсупов, Музаффарбек Тўрабоев ва яна 5 дзюдочимиздан медаллар кутамиз 0 19:11Моҳидил Ўктамжонова ва Асадбек Самандаров Жаҳон чемпиони! 0 17:48Нью‑Жерси губернатори ФИФАдан ЖЧ-2026 мухлисларининг саёҳат харажатларини кўтаришни талаб қилди 0 17:10"У — монстр". Мераб Двалишвили Чимаев ҳақида фикр билдирди 0 16:49Алекс Перейра UFC оғир вазнида дебютга тайёргарлик кўрмоқда (ВИДЕО) 0 16:28"Очкўз бақалоқ, менга 1 миллиард бер". Усик — Фьюри билан трилогия ҳақида гапирди 0 16:07"Интер Майами" янги бош мураббий тайинлашга шошилмайди 0 15:46Райан Гарсиянинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 15:25Осиё чемпионатининг иккинчи куни иккита медаль қўлга киритилди 0 15:04UFC чемпиони Карлос Ульберг муваффақиятли операция қилинди + ФОТО 0 14:43Эквадорда ҳакам отиб ўлдирилди 0 14:22Шу ёзда ММАнинг иккита қоидаси ўзгариши мумкин 0 14:01Иржи Прохазка биринчи марта ота бўлди + ФОТО 0

08 окт 09:46
Янгиликлар

Футбол

U-23 Осиё чемпионатидаги рақибимиз - Эронда мураббий ўзгарди

Келаси йилнинг январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон Эронга қарши баҳс олиб боради.

Маълумки, футболчиларимиз гуруҳ ўйинларини Эрон, Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўтказишади. Яқинда Эрон олимпия терма жамоасида бош мураббий ўзгарди. Бунгача жамоани бошқариб келган Фарҳад Мажиди истеъфога чиқиб, унинг ўрнига бошқа маҳаллий мутахассис Ҳамид Эстили тайинланди. 

Шундай қилиб ўтган бир йилга вақт ичида Эрон U-23 жамоасида учинчи марта мураббий алмашди. Аввалига хорватиялик мутахассис Златко Кранчар иш олиб бораётганди. Ундан кейин Фарҳад Мажиди қисқа муддат фаолият борди ва мана энди терма жамоа яна бошқа мураббий қўлига ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги U-23 Осиё чемпионати 8-26 январь кунлари Таиландда ўтказилади ва кучли учликка кирган жамоалар Токио Олимпиадасига йўлланма олади. 

P.S. Ҳамид Эстили 1998 йилги жаҳон чемпионатида АҚШ терма жамоасига тарихий голни ургани билан ёдда қолган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг