06 апр 08:49
Янгиликлар
"У мени даражамдагилар билан жанг қилмаган". Головкин Муратага баҳо берди
— Рёта Мурата билан жангда сизни нима ҳавотирга солмоқда? У ўз юртида жанг қилиши сизга таъсир ўтказадими? Мезбонлик фактори катта рол ўйнайдими?
— Аввалги жангида буни бошдан кечирмаганди, у менинг даражамдагилар билан жанг қилмаган ва менинг қандай жанг қилишимни ҳам билмайди. Лекин мен унинг ғалабасини камситиб, рақиблари ҳақида ёмон гапирмоқчи эмасман. Қолаверса, реванш жангларида у мағлубиятлари учун "қасос" олди, бу кўп нарсадан дарак беради. Интервьюсида у мен билан жанг фаолиятининг чўққиси бўлишини айтди, шу боис, бу жангга жуда жиддий ёндашгани кундек равшан. Шунингдек, биз бир-биримизни шахсан таниймиз, биз у билан машғулот лагерида спарринг тушганмиз.
Маълумот учун, Головкин - Мурата жанги 9 апрель куни Саитама (Япония) шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар