UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0

09 июн 15:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уайлдер Жошуа эмас, бошқа боксчига қарши рингга кўтарилади

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBC чемпиони Деонтей Уайлдер навбатдаги жангини қолган 3та йўналиш чемпиони Энтони Жошуага қарши ўтказмайди.

Бу маълумотни Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) президенти Маурицио Сулейман ҳам тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ташкилотнинг июнь ойи рейтингида ўзгаришлар бўлади ва бу ҳолат Уайлдернинг кейинги рақибини аниқлаб берган. 

Рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турган Диллиан Уайт саралаш турнирида тўртинчи поғонадан жой олган кубалик Луис Ортисга қарши рингга чиқишдан бош тортган. Бунинг натижасида янги рейтингда у пешқадамликни бой беради. 

Ортис билан жанг қилишга эса рейтингда еттинчи ўринни банд этган Чарльз Мартин даъвогар бўлиб турибди. Ушбу баҳс ғолиби эса кейинчалик WBC чемпиони Деонтей Уайлдер билан жанг ўтказишга расмий даъвогарга айланади. 

Уайлдер ҳозирги ҳолатда рейтингда иккинчи ўринда бораётган Доминик Бризилга қарши рингга чиқишга мажбур бўлади. Сулейманнинг айтишича, томонлар бир ҳафта ичида жангнинг ўтказилишини расман эълон қилишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг