UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

14 окт 16:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уайлдернинг қачон рингга қайтиши ҳақида маълумот берилди

Деонтей Уайлдернинг қачон рингга қайтиши маълум қилинди.

"Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер WBC чемпиони Тайсон Фьюри билан ўтказилган реванш жангида нокаутга учраган ва камига қўлини синдириб олган эди. Энди у жарроҳлик столига ётади. Тикланиш муддати эса камида ярим йил бўлади. 35 ёшли америкалик келаси йилнинг апрель-май ойларида рингга қайтиши мумкин", - деди унинг менежери Шелли Финкель. 

"Унга операция керак. Орқа бўғим суяги синган, қолган ҳаммаси жойида. Унинг аҳволи яхши, у кеча уйда эди. У тузалмоқда ва ҳозирда ҳаммаси яхши бўлса, операциядан кейин, эҳтимол, апрель-май ойларида рингга қайтишини кутиши мумкин", дея The Sun нашрига берган интервьюсини якунлаган Финкель. 

Уайлдер 2016 йил июль ойида Крис Арреолага қарши жангда ўнг билагини шикастлаб олганди, ўшанда ҳам у операция қилинган эди.

Аввалроқ, Уайлдернинг мураббийи Малик Скотт боксчи профессионал рингдаги юришларини тугатиш ниятида эмаслигини айтиб, Уайлдерни келажакда ҳам катта жанглар кутаётганига ишонч билдирганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг