UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

07 апр 07:17
Янгиликлар

Дзюдо

Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиё Кубогининг иккинчи кунги ғолиблари (ҚИЗЛАР+ФОТО)

Теглар :  Учқун Муродов
"Универсал" спорт саройи дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқда.

Хабар берганимиздек, кеча мусобақанинг иккинчи куни ўсмирлар ва қизлар ўртасида жами 8 та вазн тоифасида ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлди. Кечаги беллашувларда қизлар оғир вазнларда беллашишди. Уччала вазнда ҳам ўзбекистонлик дзюдочилар олтин медални қўлга киритишди. 

Айнан қизлар терма жамоамизнинг якунда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашига катта ҳисса қўшишди. Икки кунлик баҳслар якунига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 10 та олтин, 9 та кумуш, 18 та бронза, жами 37 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

Қозоғистон терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш, 11 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликка грузиялик дзюдочилар 2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан якун ясашди. Озарбайжон 2 та олтин, Қирғизистон терма жамоаси эса 1 та кумуш, 2 та бронза медалига эга чиқди.    

Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-63 кг вазн тоифаси

1. Маржона Нуриллоева (Ўзбекистон)

2. Асал Каримжонова (Ўзбекистон)

3. Лайлохон Йўлдошева (Ўзбекистон)

3. Фарзона Ярашева (Ўзбекистон)


-70 кг вазн тоифаси

1. Барчиной Қодирова (Ўзбекистон)

2. Туйгул Ҳамроева (Ўзбекистон) 

3. Анастассия Нагачевская (Қозоғистон) 

3. Севинч Маҳмуджонова (Ўзбекистон)


+70 кг вазн тоифаси

1. Моҳларойим Тўхтамишева (Ўзбекистон)

2. Азҳар Асхат (Қозоғистон)

3. Наргиз Ўразбекова (Қозоғистон)

3. Севинч Тўрақулова (Ўзбекистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг