UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0 14:04Мэтт Браун: "UFC Махачевга зарба бермоқчи" 0 13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0

30 июл 13:50
Янгиликлар

Футбол

Мурод Алиев "Пахтакор" билан ўйинда кўтарилган баннер ҳақида: "Шу ерда раҳбар бўлиб нотўғри иш қилаётган жойимиз йўқ"

"Бунёдкор" клуби бош директори Мурод Алиев охирги пайтларда рўй бераётган муаммолар, хусусан "Пахтакор" билан ўйинда кўтарилган баннер ҳақида сайтимизга интервью берди.

"Бу кунлар ҳам ўтиб кетар"

Ўзбекларда битта мақол бор: "Ошинг ҳалол бўлса, кўчада егин". Очиқчасига жавоб бераман, шу ерда раҳбар бўлиб нотўғри иш қилаётган жойимиз йўқ. Қўлимиздан келганича клубга ёрдам беряпмиз. Бу кунлар ҳам ўтиб кетар. Қийин вазиятлигини ҳамма билиб турибди. Биласиз, бизда клуб ва стадион дирекцияси алоҳида. Дирекция — майдон ва ҳудудга жавоб берадиган ташкилот. У ЎФА қошида, клубга алоқаси йўқ. "Ўзбекнефтгаз" бизга ҳам пул берарди, дирекцияга ҳам ажратарди.

Ҳар бир жамоа кейинги мавсумга тайёргарликни декабрь ойида бошлайди ва футболчилар билан музокаралар олиб боради. Ўтган йили 5-ўринни олдик, молиявий томондан муаммо йўқ эди. Ҳамма шароитларни яратдик, чиройли ўйин кўрсатдик.

Ўтган йилги қарзлардан бизга "Ўзбекнефтгаз"дан 4 миллиард 300 минг сўм пул етиб келмади, чунки қўшимча смета қилинганди. Раҳбарият ўзгаргани сабабли бу пулни ололмадик. Тайёргарлигимиз бошқача кечаётган эди, лекин ўша пайтда раҳбариятда ўзгариш юз берди.

"11 миллиардни ўзимиз топдик"

Кейин март ойида Президентимизнинг 107-сонли қарори, яъни 35 миллиард сўм ажратиш бўйича ҳужжат чиқди. Бундан 10 миллиардини беришди. Юртбошимизга раҳмат. ЎФА бу маблағни қанчадан тарқатиш кераклигини кўрсатиб берди.
Биз шунчаки ўтирганимиз йўқ. Бундан ташқари, ўзимиз 11 миллиард сўм ишлаб топдик. Бу — шу ҳудуддаги ижаралар ва академиямизга келадиган болаларнинг тўловидан тушадиган пуллардир. Шу кунгача етиб келдик; сафарларга бориш-келишда, меҳмонхоналарда муаммо бўлмади.

Дирекциядаги ишчиларнинг маоши бизга алоқадор эмас. Улар йил бошида маош олишмади, кейинчалик 5 ойлик маошлари ташлаб берилди.

"Пул яхшилигида фан-клуб ҳам ёнимизда турди..."

Баннерга тўхталадиган бўлсак, фан-клубдаги тушунадиган ёки тушунмайдиган инсонлар раҳбар шунчаки ўтирибди, деб ўйлашмоқда. Ўтган йили пул яхшилигида фан-клуб ҳам ёнимизда турди.

Биздаги аҳвол "Насаф", "Сурхон", "Бухоро"да ҳам бор. Тўғри, уларга ҳокимият ёрдам бераётгандир. Биз ҳам хат чиқарганмиз, лекин ҳеч ким келиб ёрдам бераётгани йўқ, кунимизни ўзимиз кўряпмиз.

Ачинарли ҳол, "Бунёдкор"да Ривалдо масаласи турибди. Бу — 2010 йилги масала. Спорт арбитраж судининг қарори чиққан. Шу ерда ўтириб, "Ўзбекнефтгаз" ходимлари футболчи билан музокара олиб бориб, суммани камайтиришга эришган эдик. 5 йилда қисман-қисман ёпамиз, деган шартномага имзо чекилган. 2 йилини ёпдик. 3-йилга келиб ўзгаришлар сабаб пул тўхтаб қолди. Тўғрисини айтганда, чиқмаган жойимиз қолмади. Жавоб эса битта: "Ҳомийлик қила олмаймиз".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг