11 дек 11:25
Янгиликлар

UFC 282 жангларининг барча натижалари битта саҳифада
Бугун Лас-Вегасда UFC 282 мусобақаси ўтказилди. Марказий жанг яримоғир вазн тоифасида Ян Блахович ва Магомед Анкалаев ўртасида чемпионлик камари учун кечди. Мазкур жангда дуранг натижаси қайд этилди. Ва чемпионлик камари вакант қолди. Co main event'да эса Пэдди Пимблетт Жаред Гордонга қарши октагонга кўтарилди. Десерт сифатида Даррен Тилл, Рауль Росас ҳамда Илия Топурия иштирокидаги жангларни томоша қилишингиз мумкин бўлади.
Жангларни қуйидаги саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин:
UFC LIVE
UFC 282 мусобақаси доирасида ўтказилган барча жанглар натижалари:
Асосий кард (Тошкент вақти билан 08:00да бошланди)
Марказий жанг: Яримоғир вазнда чемпионлик камари учун: Ян Блахович (Польша, рейтингда #3, 29-9-0) – Магомед Анкалаев (Россия, 18-1-0); (Жанг дуранг билан якунланди).
Co main event: Енгил вазнда: Пэдди Пимблетт (Буюк Британия, 19-3-0) – Жаред Гордон (АҚШ, 19-5-0); (Ҳакамлар қарори билан).
Яримўрта вазнда: Сантьяго Понзиббио (Аргентина, 29-6-0) – Алекс Мороно (АҚШ, 22-7-0); (3-раундда нокаут билан).
Ўрта вазнда: Даррен Тилл (Буюк Британия, рейтингда #10, 18-4-1) – Дрикус Дю Плесси (ЖАР, рейтингда #14, 17-2-0); (3-раундда сабмишен билан).
Ярименгил вазнда: Брайс Митчелл (АҚШ, рейтингда #9, 15-1-0) – Илия Топурия (Грузия, рейтингда #14, 12-0-0); (2-раундда сабмишен билан).
Прелим кард (Тошкент вақти билан 06:00да бошланди)
Энг енгил вазнда: Рауль Росас ЖР (Мексика 6-0-0) – Жей Перрин (АҚШ, 10-6-0); (1-раундда сабмишен билан).
Оғир вазнида: Жаирзиньо Розенстрайк (Суринам, рейтингда #9, 12-4-0) – Крис Дакас (АҚШ, рейтингда #11, 12-5-0); (1-раундда нокаут билан).
Ўрта вазнда: Эдмен Шахбазян (АҚШ, 11-3-0) – Дальча Лиунгамбула (Конго, 11-5-0); (2-раундда нокаут билан).
Ўрта вазнда: Крис Кёртис (АҚШ, 29-9-0) – Хоакин Бакли (АҚШ, 15-5-0); (2-раундда нокаут билан).
Бошланғич прелим кард (Тошкент вақти билан 04:30да бошланди)
Ярименгил вазнда: Билли Куарантилльо (АҚШ, 16-4-0) – Александр Эрнандес (АҚШ, 13-5-0); (2-раундда нокаут билан).
Ярименгил вазнда: Ти Жей Браун (АҚШ, 16-9-0) – Эрик Сильва (Венесуэла, 9-1-0); (3-раундда сабмишен орқали).
Энг енгил вазнда: Кэмерон Сайман (ЖАР, 6-0-0) – Стивен Кослоу (АҚШ, 6-0-0); (3-раундда нокаут билан).
Фикрлар