UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

28 янв 14:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 287 ҳам ёнади! Гилберт Бернс - Хорхе Масвидаль жанги тасдиқланди

Гилберт Бернс ва Хорхе Масвидаль ўртасидаги жанг қачон ва қаерда ўтказилиши хабар қилинди.

Яримўрта вазн тоифасида бразилиялик UFC жангчиси Гилберт Бернс (21-5) навбатдаги жангини америкалик Хорхе Масвидалга (35-16) қарши ўтказиши маълум бўлди.

UFC News нашрининг тасдиқлашича, жанг 8 апрель куни, UFC 287 турнири доирасида ўтказилади ва оқшомнинг Сo main event тўқнашуви бўлади. Турнир Майами (АҚШ)да ташкил этилади.

Ҳозиргача UFC 287 мусобақасида Алекс Перейра - Исраэль Адесанья, Роб Фонт - Адриан Янез каби жанглар ўтказилиши ҳақида хабар берилди.

Гилберт Бернс сўнгги жангини 22 январь куни ўз юртида ўтказилган UFC 283 доирасида Нил Мэгнига (27-10) қарши ўтказиб, муддатидан аввал ғалаба қозонган эди.

Хорхе Масвидаль эса охирги бор 2022 йилнинг 5 март куни ўтказилган UFC 272 турнири доирасида собиқ дўсти Колби Ковингтонга (17-3) қарши октагонга чиқиб, ҳакамлар қарори билан мағлуб бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг