UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

21 янв 12:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 297 турнирининг барча натижалари ҳамда бонус соҳиблари битта хабарда

Теглар :  UFC 297
Хабар берганимиздек, бугун тонгда Канаданинг Торонто шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жанги ўрта вазн тоифаси чемпионлиги учун кечди. Беш раунд тўлиқ давом этган жангда даъвогар Дрикус Дю Плесси чемпион Шон Стрикландни ҳакамларнинг айри қарори (48-47, 47-48, 48-47) билан мағлубиятга учратди. Ҳакамлардан икки нафари Плессининг, яна бири Стрикланднинг ғалабасини таъминлаган.

Турнирнинг сo main-event жанги ҳам чемпионлик камари учун бўлиб ўтди. Унда Ракэль Пеннингтон рақибаси Майра Буэно Силвани ҳакамларнинг якдил қарори (49-46, 49-46, 49-45) билан таслим этиб, аёллар ўта енгил вазн тоифасида янги чемпионга айланди. 

UFC матбуот хизмати бугунги турнирнинг бонус соҳибларини ҳам эълон қилди. Оқшомнинг энг яхши жанги сифатида Шон Стрикланд ва Дрикус Дю Плесси ўртасидаги турнирнинг асосий жанги тан олинди. Ёрқин жанг намойиш этган Жиллиан Робертсон ва Жасмин Жасдависиус ҳам бонусга лойиқ кўрилди. Бу тўрт жангчига кафолатланган гонорардан ташқари 50 минг доллардан бонус, яъни мукофот пуллари ҳам тақдим этилди.  


Эрта прелим кард жанглари натижалари:

Жимми Флик иккинчи раундда Малколм Гордонни бўғиш усули билан енгди; 

Жасмин Жасдависиус учинчи раундда Присцила Качоэйрани бўғиш усули билан мағлуб этди; 

Сэм Паттерсон Йохан Лайнессни биринчи раундда бўғиш усули билан таслим этди;


Прелим кард жанглари натижалари:

Жиллиан Робертсон иккинчи раундда Полиана Вианани техник нокаутга учратди; 

Рамон Таверас ҳакамларнинг айри қарори билан Серхия Сидеядан устун (29-28, 28-29, 29-28) келди; 

Шон Вудсон очколар ҳисобига кўра Чарльз Жорденни енгди (29-28, 28-29, 29-28); 

Гарретт Армфилд очколар ҳисобига кўра Брэд Катонни ютди (29-28, 29-28, 29-28).


Асосий кард жанглари натижалари:

Мовсар Евлоев ҳакамларнинг якдил қарори билан Арнольд Алленни мағлубиятга учратди (29-28, 29-28, 29-28); 

Крис Кёртис ҳакамларнинг айри қарори билан Марк-Андре Бариодан устун келди (30-27, 28-29, 30-27); 

Нил Мэгни учинчи раундда Майк Мэлоттни техник нокаутга учратди (4:45); 

Ракэль Пеннингтон ҳакамларнинг якдил қарори билан Майра Буэно Силвани таслим этди (49-46, 49-46, 49-45). 

 

Оқшомнинг асосий жанги:

Дрикус Дю Плесси ҳакамларнинг айри қарори билан чемпион Шон Стрикландни ютди (48-47, 47-48, 48-47).


Бонуслар:

Энг яхши жанг – Шон Стрикланд vs Дрикус Дю Плесси. 

Ёрқин жанглари учун – Жиллиан Робертсон ва Жасмин Жасдависиус.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг