UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

28 ноя 07:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 324 турнирининг асосий жанги эълон қилинди - камар учун! + ПОСТЕР

2026 йилнинг илк рақамли турнири енгил вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпионлик камари учун кечадиган бўлди.

Унда америкалик Жастин Гэтжи британиялик Пэдди Пимблеттга қарши қарши октагонга кўтарилади. Бу 24 январь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 324 турнирининг асосий жангига айланади.

Жаҳоннинг энг кучли Лигаси енгил вазннинг амалдаги чемпиони Илия Топуриянинг шахсий ҳаётидаги ечимини кутаётган муаммо туфайли ўз фаолиятини вақтинча тўхтатаётганини эълон қилганидан кўп ўтмай, ушбу жанг ҳақида расман эълон қилди.

Пэдди Пимблетт жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган сўнгги жангида Майкл Чендлерни учинчи раундда техник нокаутга учратганди. Британиялик бу билан ғалабали сериясини еттита жангга етказиб олганди. 

Жастин Гэтжи эса ўтган йилнинг апрель ойида BMF камарини бой берган эди. У бешинчи раундда Макс Холлоуэйга нокаут билан ютқазганди. Шундан кейин Жастин шу йилнинг март ойида ҳакамларнинг якдил қарори Рафаэль Физиевни мағлубиятга учратди. 

Маълумот учун, айни пайтда Жастин Гэтжи енгил вазн тоифаси UFC рейтингида тўртинчи, Пэдди Пимблетт эса бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Ғолиб Илия Топуриянинг чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг