12 июл 08:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC 329. Пэдди Пимблетт иштирокидаги жанг 52 сония давом этди
Айни дақиқаларда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида узоқ кутилган UFC 329 турнири бўлиб ўтмоқда.
Асосий кард доирасидаги қизиқарли жанглардан бири енгил вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Пэдди Пимблетт ҳамда Бенуа Сен-Дени ўртасида ўтказилди.
Биринчи раунднинг бошидаёқ британиялик аралаш яккакураш устаси француз рақибини партерда бўғиш усули эвазига таслим этди. Бу пайтда жангнинг 52-сонияси ўтиб бораётганди. Пэдди Бенуани ухлатиб қўйди.
Пэдди Пимблетт вақтинчалик чемпионлик учун жангда Жастин Гэтжига мағлуб бўлганидан кейин фаолиятини муваффақиятли йўлга қайтарди. Бенуа Сен-Дени эса тўртта муддатидан олдинги ғалабалар сериясини тўхтатди.

Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар