UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Оксана Чусовитина Германиядаги Жаҳон кубогининг илк босқичида қатнашяпти 0 16:07Тошкент "Катта Дубулға" турнирида қатнашидиган дзюдочиларимиз таркиби маълум бўлди 0 15:40МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр 0 15:19Тайсон Фьюри Маҳмудовдан кейингиси ким деган саволга жавоб берди 0 14:58Пётр Ян илк камар ҳимоясини қачон ўтказишини айтди 0 14:37Одилхон энди Грузияда жанг қилади (ПОСТЕР) 0 14:16"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди 0 13:55Шон Стрикленд: "Хамзат Имавовни енгиб, яна 1,5 йил "уйқу"га кетади" 0 13:33Ислам Махачев: "Реваншга лойиқ бўлиш керак, у ҳали тайёр эмас" 0 13:04Даниил Ейбогнинг Олимпиададаги сўнгги стартидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:41"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр 0 12:20Ислам Махачев энди элчи (ФОТО) 0 11:56Ўзбекистон делегацияси Милан ва Кортина-2026 қишки Олимпиадасидаги иштирокини якунлади 0 11:29Саидёқуб Қаҳрамоновнинг жанги расман тасдиқланди, рақиб ҳам маълум (ПОСТЕР) 0 10:54Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар маълум 0

02 янв 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Барберена - Раҳмонов жангига кўнмади

Шавкат Раҳмоновга ҳали ҳануз рақиб топилганича йўқ.

UFC қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов (16-0) билан жанг ташкил қилиб беришни сўраган америкалик Брайан Барберена (18-9)га рад жавобини берди. Бу ҳақда Брайаннинг ўзи маълум қилган.

"Менга Раҳмонов билан жанг қилмаслигимни айтишди. Охирги жангимдан кейин бундай имкониятга лойиқ эмаслигимни биламан, лекин бу йил икки ғалабага ҳам эришдим ва ўйлайманки, ҳар бир жанг индувидуал ҳаракатларга боғлиқ. Мен жуда хавфли жангчиман. Ишончим комилки, мен Раҳмоновни мағлуб эта оламан ва мухлисларга хоҳлаган нарсаларини бера оламан. Аммо якуний сўзни ҳар доим UFC айтади", - деб ёзган Барберена ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида.

Раҳмонов 14 январь куни Лас-Вегас (АҚШ)да ташкил этиладиган UFC Fight Night 217 мусобақаси доирасида америкалик Жефф Нил (15-4)га қарши октагонга кўтарилиши керак эди. Жароҳат сабаб Нил сафдан чиқди, Шавкат эса рақибсиз қолди. Ҳалигача Раҳмоновга янги рақиб топилмаяпти.

Маълумот учун, Брайан Барберена сўнгги бор 2022 йил 3 декабрь куни Рафаэль дос Аньос (32-14)га қарши жанг қилиб, сабмишен билан мағлуб бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг