UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

13 июн 18:33
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!, Самбо

UFC чемпиони Исраиль Адесанья ёшлигида кикбоксинг юлдузи эди: у рақибларини нокаутли сериялар билан енгди ва Хитой байроғи остида жанг қилди

UFC чемпиони Исраиль Адесанья ёшлигида кикбоксинг юлдузи эди: у рақибларини нокаутли сериялар билан енгди ва Хитой байроғи остида жанг қилди

Осиёда унга шунчаки севишади

Исраиль Адесанья UFC'нинг харизматик чемпионларидан биридир. У 31 ёшда, у мултфильмларни яхши кўради, ўсмирлар каби кийинади ва октогонга киришдан олдин рақсга тушади. Баъзилар чемпионни кичкинтой деб атайди, аммо Исраиль танқидчиларга аҳамият бермайди - у юлдуз.

Адесанья узоқ вақт давомида мағлубиятсиз эди: у ўрта вазнда устунлик қилди (20-0 кўрсаткичи билан юрди), лекин икки карра чемпион бўлишга уринди ва муваффақиятсизликка учради. Исраиль енгил вазнга ўтди ва Ян Блаҳовичга ютқазди.

Исраиль ўз имкониятларини юқори баҳолади, бир сабабга кўра, ёшлигида кикбоксинг билан шуғулланган, у ерда  бир неча марта вазн тоифаларини ўзгартирган, аммо биринчи ўринда қолган. Унга мухлислар, айниқса, Хитойда ҳайратда қолишди: Адесанья ҳатто Хитой байроғи остида жанг қилган.

Адесанья профессионал раққос эди, аммо Таиланд боксчиси ҳақидаги фильмни кўрди ва жанг қилишни хоҳлади

Исраиль жанг санъатлари билан жиддий равишда шуғулланишни кечроқ бошлади - 18 ёшида у биринчи марта кикбоксинг бўлимига келди (бундан олдин у таэквондо билан шуғулланган). У бу қарорга таиландлик боксчи гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиган "Онг Бак" диний фильмини томоша қилганидан сўнг келди.

Аммо мураббийнинг биринчи таассуроти жуда муҳим эди: Исраиль жангчи эмас. Ўша пайтда Иззи рақс билан шуғулланган (ҳатто мусобақаларда ғолиб чиққан) ва унинг эгилувчанлиги мураббийга кулгили туюлган. У ҳатто Адесаньяни бўлимдан ҳайдамоқчи эди, лекин унинг рафиқаси уни кўндирди - у экссентрик жангчида нимадир кўрди.

Адесанья ёшлигидан ҳамма каби эмас эди. У Нигерияда туғилган, аммо 10 ёшида у оиласи билан Янги Зеландияга кўчиб ўтган. Адесанья ҳар доим бу ерда яшаганлигини тан олади - ҳатто мактабдаги безориликлар ҳам уни ўзгартиролмади. Масхара қилинишига қарамай, Исраиль ўзига содиқ қолди: у анимация, комикслар ва рақсларни яхши кўрарди. Агар жанг санъати бўлмаганида, у шоу-бизнесга кириши мумкин эди - жангчи у ерда ҳам муваффақиятга эришишига амин:

"Мен ҳаётим давомида доим шоумен бўлганман. Агар мен куйлаганимда эди, унда Крис Браун ва Жастин Бибер каби йигитларни ҳеч танимаган бўларди",- деди Адесанья UFC'даги дебютидан сўнг.

Бир неча йил давомида Исраиль график дизайнер бўлишни ўрганган, аммо у мактабни ташлаб, ўзини бутунлай машғулотларга бағишлаган. Адесанья кикбоксинг билан шуғулланишни бошлади, у ерда  дарҳол порлади: рақибларини ажойиб тарзда енгарди ва томошабинлар ҳайратда қолдирарди.

Кикбоксингда Исраиль нафақат ўзининг юқори жанговар ақл-заковати билан (у ҳар қандай рақибга мослашиб, тезда заиф томонларини топади), балки шоумен сифатидаги маҳорати билан ҳам ажралиб турарди. Жанглар олдидан у рақиб билан тез-тез тўқнашди ва ғалабалардан кейин  муваффақиятни ажойиб тарзда нишонлади. Кўпинча, Иззи арқонларга сакраб чиқиб уни худди ҳовуз ёнида ётгандай нафис ўпарди.

Адесаньянинг ажойиб услуби ва ҳаракатлари тезда юлдузга айлантирди. ММА турнирларининг доимий ҳаками Херб Дин Адесаниянинг UFC'даги дебютидан анча олдин дўсти унга Исраильни даҳо деб атаб, кикбоксинг жангларини кўрсатганини эслади.

Адесанья Хитой байроғи остида жанг қилди ва аламли мағлубиятдан сўнг у ниҳоят ММА'га йўл олди.

Адесанья айниқса Хитойда машҳур эди - маҳаллий аҳоли уни шунчаки яхши кўришарди. 2012 йилда Исраиль дастлаб мамлакатга жанг қилиш учун келди ва кейин Нигерия байроғи остида жанг қилди. Аммо 2016 йилда маҳаллий реклама билан шартнома имзолагандан сўнг, маҳаллий аҳолига ҳурмат белгиси сифатида ухитойликлар байроғи остида чиқа бошлади. У "юраги хитойлик қора танли" жангчи сифатида таништирилди ва ҳатто унга лақаб қўйилди: Қора аждар.

“Мен Хитой маданиятидан мамнунман. Назаримда, бу менинг тақдирим",-деб тан олди Исраиль.

Хитойликлар жангчи ҳақида кўп нарсаларни билишади: Адесанья ҳақиқатан ҳам ажойиб эди. У кикбоксингда ҳақиқий юлдузга айланди: у 75 та жанг ўтказди (атиги 5 марта мағлубиятга учради) ва барча мумкин бўлган вазн тоифаларида жанг қилди. Иззи оғир вазнда ҳам кураш олиб борди, у ерда 100 килограммлик рақибларини нокаутга учратди ва 6 та жангни профессионал боксда ўтказди. Адесанья ўз фаолиятидаги деярли барча мағлубиятларни ҳакамларнинг баҳсли қарорлари билан қабул қилиб олган. Биттаси бундан мустасно: 2017 йилда "Glory of Heroes" турнирида бразилиялик Алекс Перейранинг нокаути.

Шуниси эътиборга лойиқки, бунгача Исраиль ҳакамларнинг қарорига кўра Перейрага ютқазиб қўйганди. Аммо бу жангда Иззи ажойиб формага эга эди: жангнинг бошланиши унинг назорати остида ўтди - бразилиялик ҳаттоки нокдаун қилинди. Аммо бир лаҳзада ҳамма нарса остин-устун бўлиб кетди: Исраиль уни карахт ҳолатига туширган зарбадан сўнг нокаутга учради. Исраильнинг бепарволиги шафқатсиз ҳазил қилди - бразилиялик хурсанд бўлиб, кулиб қўйди ва нокаут қилинган UFC чемпионининг фотосурати ҳанузгача троллинг учун ишлатилмоқда.

Ушбу мағлубиятдан кўп ўтмай Адесанья кикбоксингдан  кетди. Исраиль ММА'га ўтди, у ерда тезда мухлислар қалбини забт этди. У энди UFC'нинг энг яхши чемпионларидан бири ҳисобланади ва UFC 263 да Марвин Веттори билан бўлган жанг чемпионнинг Ян Блаҳовичга учралган мағлубиятидан халос бўла олганлигини кўрсатиб беради.

Сарвиноз Рахмонқулова таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 июн 08:20:42
Mironsho Jabborov
Adesanya haqida yana bir ikta qzq faktlar shuki uni to'liq ismi Israel Mobolaji Temitayo Odunayo Oluwafemi Owolabi Adesanya. Adesanyani ko'krak qismidagi tatoosi "btoken native" (singan barbod bolgan millat, tugilgan joy, yoki shunga oxshash nimadr mano) ham uni Afrikada tugulib, Yangi Zellandga kochib o'tgani va katta ko'chish qilib Xitoyga borib uyerda ancha yil faoliyat olib borgani bn ham bogliq. Aytgancha hama bilsa kk u hozr Amerikada yashaydi.


< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг