UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37Расман. Энцо Маресканинг штабида кимлар ишлаши маълум 0 15:01Конор Макгрегор: "Уч вазн тоифасида чемпион бўлишимга ишонаман" 0 14:30Холлоуэй Макгрегорни мағлуб этиб, йил охиригача учинчи жангни ўтказмоқчи 0 13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0

19 янв 09:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC чемпиони Валентина Шевченконинг рақибаси маълум

Аёллар ўртасида ўта енгил вазн (-57 кг) тоифасида UFC чемпиони Валентина Шевченко (23-3)нинг навбатдаги рақибаси маълум қилинди.

Қирғизистонлик чемпион 4 март куни АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC 285 турнирида октагонга кўтарилади. Унинг рақибаси дивизион рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган мексикалик Алекса Грассо бўлади.

Маълумот учун, 34 ёшли Валентина Шевченко ўтган йилнинг июнь ойида ўз чемпионлик камарини еттинчи бор муваффақиятли ҳимоя қилганди. Ўшанда қирғиз аралаш яккакураш устаси Таила Сантосни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. 29 ёшли Алекса Грассо эса тўртта ғалабали серия билан келмоқда. Охирги жангида у Вивиан Арауджодан устун келганди.

Эслатиб ўтамиз, UFC 285 оқшомининг марказий жанги оғир вазн тоифаси чемпионлиги учун кечади. Фрэнсис Нганнудан кейин вакант бўлиб қолган UFC камари учун Жон Жонс ва Сирил Ган баҳс олиб боришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг