UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0 11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0 10:51Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди 0 10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0 22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0

07 фев 10:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 266. Тўрт жангчи вазн қила олмади, улар орасида Муин Гафуров ҳам бор

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Бугун UFC Fight Night 266 турнири жангчилари расмий тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Оқшомнинг асосий жанги ўта енгил вазн тоифасида ўтказилади ва унда мерикалик Марио Баутиста бразилиялик Винишиус Оливейрага қарши октагонга чиқади. Иккала аралаш яккакураш устаси ҳам белгиланган вазн меъёрини бажарди. Марио тарозида 61.46 кг, Винишиус эса 61.69 кг тош босди. 

Эътиборлиси шундаки, тўрт нафар жангчи вазн меъёрини қила олмади. Улар орасида тожикистонлик Муин Гафуров ҳам бор. У меъёрдан 2.27 кг кўп вазн кўрсатди ва энди гонорарининг каттагина қисмини Якуб Виклацга беради. Гафуров 63.96 кг, Виклац 61.46 кг вазн қайд этди. 

Шунингдек, Жанни Васкес (2.27 кг), Ван Конг (0.68 кг) ва Эдуарда Моура (0.45 кг) ҳам лимитдан ортиқ вазн кўрсатган. Улар ҳам ўз гонорарларининг маълум қисмини жарима сифатида тўлайдилар. Ван Конг ва Эдуарда Моуранинг ўзаро жанг қилиши аҳамиятга молик ҳолат. 


UFC Fight Night 266 тарози натижалари:

Асосий кард жанглари

Марио Баутиста (61.46 кг) — Винишиус Оливейра (61.69 кг)

Амир Албази (56.93 кг) — Киоджи Хоригучи (57.15 кг)

Жаилтон Алмейда (109.32 кг) — Ризван Куниев (119.75 кг)

Марк-Андре Баррио (83.7 кг) — Михал Олексийчук (84.37 кг)

Фарид Башарат (61.69 кг) — Жан Мацумото (61.46 кг)

Дастин Жейкоби (92.76 кг) — Жулиус Уокер (93.44 кг)


Прелим кард жанглари

Даниил Донченко (77.34 кг) — Алекс Мороно (77.34 кг)

Нико Прайс (77.56 кг) — Николай Веретенников (77.34 кг)

Бруна Бразил (52.62 кг) — Кетлин Соуза (52.39 кг)

Жавид Башарат (61.46 кг) — Жанни Васкес (63.96 кг)*

Ван Конг (57.83 кг)** — Эдуарда Моура (57.61 кг)***

Муин Гафуров (63.96 кг)*** — Якуб Виклац (61.46 кг)

Присцила Кечоейра (61.46 кг) — Клаудия Сигулa (61.46 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг