UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

26 июн 14:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 280. Нурсултон Рўзибоев рус рақиби билан бир хил вазн қайд этди (Тўлиқ натижалар)

Эртага Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night 280 турнири иштирокчилари расмий тарози маросимида ҳозир бўлишди.

Оқшомнинг асосий жанги енгил вазн тоифасида озарбайжонлик Рафаэль Физиев ҳамда мексикалик Мануэль Торрес ўртасида бўлиб ўтади. Ҳар икки жангчи тарозида белгиланган вазн меъёрини бажарди. Улар бир хилда - 70.76 кг тош босди. 

Аҳамияти жиҳатидан турнирнинг иккинчи жанги ўрта вазн тоифасида ўтказилади. Унда россиялик Шарабутдин Магомедов ва бразилиялик Мишель Перейра октагонни ўзаро бўлишади. Шара Буллет 84.37 кг, Перейра эса 84.14 кг вазн қайд этди. 

Биз учун аҳамиятлиси, ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев Боку турнирининг прелим кардида россиялик Андрей Пуляевга қарши октагонга чиқади. Иккала жангчи ҳам вазн меъёрини бажариш баробарида бир хилда - 84.37 кг вазн кўрсатди. Жанг ўз кучида қолди. 

UFC Fight Night 280 тарози натижалари:

Асосий кард жанглари

Рафаэль Физиев (70.76 кг) – Мануэль Торрес (70.76 кг)

Шарабутдин Магомедов (84.37 кг) – Мишель Перейра (84.14 кг)

Матеус Камило (70.76 кг) – Назим Садихов (70.76 кг)

Асу Алмабаев (57.15 кг) – Чарльз Жонсон (56.93 кг)

Икрам Алискеров (84.37 кг) – Брунно Феррейра (83.91 кг)

Абусупиян Магомедов (84.14 кг) – Михал Олексийчук (84.37 кг)


Прелим кард жанглари

Фарман Хасанов (77.34 кг) – Эрик Нолан (77.34 кг)

Жулиус Уокер (93.44 кг) – Абдул-Раҳман Яхёев (93.44 кг)

Андрей Пуляев (84.37 кг) – Нурсултон Рўзибоев (84.37 кг)

Каан Офли (66.22 кг) – Хавьер Рейес (66 кг)

Теодор Берггрен (77.56 кг) – Даниил Донченко (77.34 кг)

Бекзат Алмахан (61.69 кг) – Жан Мацумото (61.46 кг)

Тахир Абдуллаев (77.34 кг) – Жефферсон Насименто (77.56 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг