UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

09 ноя 12:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night турнирининг бонус соҳиблари маълум

Промоушен матбуот хизмати томонидан бугун тонгда Лас-Вегас шаҳрида ўтган UFC Fight Night 264 турнирининг бонус соҳибларини эълон қилинди.

Оқшомнинг асосий воқеаси баҳсли ўтган бўлса-да, унда ғалаба қозонга Габриэл Бонфим бонуслардан бирига лойиқ кўрилди. Жанг техник нокаут деб эълон қилинган вазиятда Ренди Браун бунга жиддий қаршилик кўрсатди. Аммо рефери фикрини ўзгартирмади.   

Иккинчи 50 000 долларлик бонус британиялик Кристиан Лерой Данканга насиб этди. У турнирнинг асосий кардини очган жангда Марко Тулиони ажойиб тарзда нокаутга учратди. 

Шунингдек, промоушен дебютанти, оғир вазн тоифасидаги америкалик Жош Хокитнинг 56 сонияда ҳамюрти Макс Гименисни нокаутга учратгани ҳам "Оқшом намойиши" учун бонус сифатида қайд этилди.

Тўртинчи бонус америкалик Закари Ризга насиб этди. У қисқа муддатда жангни қабул қилганига қарамай, Жексон Маквейни иккинчи раунднинг 1:38 дақиқасида ортдан бўғиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг