UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0

12 июл 16:43
Янгиликлар

Спорт курашлари

UFC ҳавас қиладиган кардни жамлаган RAF турнирининг барча натижалари

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида Мераб Двалишивили, Генри Сехудо, Арман Царукян, Абдурашид Садулаев, Кайл Снайдер, Разамбек Жамалов сингари афсоналар иштирокида RAF турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жанги ўта енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, кураш базасига эга бўлмаган Мераб Двалишвили ҳамда эркин кураш бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби, икки вазнда собиқ UFC чемпиони Генри Сехудо ўртасида ўтказилди.  Рақибига 2-8 ҳисобида ютқазаётган Мераб якунда ғалабани ўз томонига оғдириб олди 11-8! Катта фарқ билан ҳисобда олдинга чиқиб олган Генри иккинчи ва учинчи бўлимларда мезбон спортчига ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади.  

Беллашув якунланганидан кейин берган интервьюсида Мераб Двалишвили Пётр Янни эсга олди. Айнан россиялик аралаш яккакураш устаси Двалишвилидан UFC чемпионлик камарини тортиб олган эди. 

"Жуда бахтлиман, чунки халқим мен билан фахрланиши мумкин. Худога шукур, бугун кечқурун мен ғалаба қозондим. Генри Олимпиада чемпиони! Ўйлайманки, кейинги сафар у билан дзюдо татамисида учрашишимиз мумкин. Кейин эса ҳайрон бўлманг. Мен UFC`ни, жанг қилишни яхши кўраман. Пётр Ян, қайт, оғайни. Нима бўляпти? Унда аниқ нимадир нотўғри кетяпти", - деди грузиялик жангчи.

Оқшомнинг иккинчи муҳим беллашувида ташкилот дебютанти, икки карра Олимпия чемпиони Абдулрашид Садулаев америкалик Кайл Снайдардан ярим оғир вазн тоифасида RAF чемпионлик камарини тортиб олишга муваффақиятсиз уринишни амалга ошириб, муддатидан олдин мағлуб бўлди.

Учинчи бўлимда 4-3 ҳисобида олдинда бўлган россиялик афсона америкалик рақибидан ўзининг оёғига ҳужумга ўтиш уринишидан ҳимояланишни бошлади, аммо эпизодларнинг бирида тиззасидан жароҳат олиб, чалқанчасига йиқилди. Снайдер вазиятдан фойдаланиб туше эвазига муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Ташкилотнинг Грузиядаги турнирини асли арманистонлик Арман Царукян очиб берди. У Қозоғистон вакили Куат Хамитовни техник устунлик билан 11:0 ҳисобида мағлуб этиб, лигадаги еттинчи ғалабасини қайд этди.


Тбилиси RAF турнирининг барча натижалари:

Мераб Двалишвили Генри Сехудони очколар (11-8) бўйича таслим этди

Кайл Снайдер Абдулрашид Садулаевни муддатидан аввал партерда ушлаш эвазига енгди

Кайл Дейк Владимир Гамкрелидзени очколар (2-0) бўйича ютди

Владимир Хинчегашвили Конор Бибини техник устунлик (11-0) эвазига мағлубиятга учратди

Эрназар Акматалиев Зейн Резерфордни сўнгги қўлга киритилган балл (3-3) эвазига таслим этди

Гиви Мачарашвили Зак Эламдан очколар бўйича устун (7-3) келди

Гено Петриашвили Жейк Варнерни техник устунлик (10-0) эвазига енгди

Хелен Марулис рақибаси Ангелина Лисакни туше, яъни устунлик эвазига ютди

Ҳамюртимиз Разамбек Жамалов америкалик Жарретт Жакни кичик устунлик билан (3-2) таслим этди

Анастасия Ничита рақибаси Винеш Пхогатни бир очко фарқи (7-6) билан мағлуб этди

Брок Харди Алибег Алибеговни техник устунлик (13-2) эвазига муддатидан олдин мағлубиятга учратди

Арман Царукян Куат Хамитовни техник устунлик (11-0) эвазига муддатидан аввал мағлуб этди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг