UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

13 апр 07:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Оқ уйдаги турнир учун рекорд даражадаги бонусларни эълон қилди

Теглар :  Дана УайтUFC
14 июнь куни Оқ уйда бўлиб ўтадиган АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган катта UFC турнири иштирокчилари мисли кўрилмаган мукофот пулларига эга чиқишади.

11 апрель куни Майамида бўлиб ўтган UFC 327 турнирида промоушен раҳбарлари 1 миллион долларни бонус сифатида жангчиларга бўлиб беради.

UFC ўзининг ўн йиллигини нишонлаётган узоқ йиллик ҳомийларидан бири билан ҳамкорликда тақдим этадиган ушбу бонуслар ҳозирда 100 минг долларни ташкил этувчи "Энг яхши жанг" ва "Кечанинг энг яхши чиқиши" учун стандарт бонусларга қўшимча бўлади.

Бу миллион доллар қандай тақсимланиши кейинроқ маълум қилинади.

Расмий номи UFC Freedom 250 бўлган ушбу турнирда Илия Топурия ва Жастин Гэтжи ўртасидаги енгил вазн тоифасидаги чемпионлик жанги оқшомнинг асосий воқеаси бўлади. Алекс Перейра ва Сирил Ган ўртасидаги оғир вазн тоифасидаги вақтинчалик чемпионлик жанги эса co-main event мақомида бўлади.


Март ойи бошида турнирнинг олтита жанги тасдиқланганди:

Энг енгил вазн: Шон О’Мэлли — Айманн Захаби.

Енгил вазн: Маурисио Руффи — Майкл Чендлер.

Ўрта вазн: Бо Никал — Кайл Даукаус.

Ярим енгил вазн: Диего Лопес — Стив Гарсия.


UFC 327 турнирида ажойиб ғалабани қўлга киритиб, учталик бонусга эга чиққан оғир вазн тоифаси вакили Жош Хокитга шахсан АҚШ президенти Дональд Трамп тавсияси билан Оқ уй турнири кардидан жанг берилди. У 14 июнь куни Деррик Льюисга қарши октагонга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг