UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

20 окт 10:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC президенти: “Нурмагомедов - Мейвезер? Эътибор берманглар!”

UFC президенти Дана Уайт енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳамда америкалик енгилмас боксчи Флойд Мейвезер ўртасида ўтказилиши кутилаётган жангга муносабат билдирди.

Уайтнинг айтишича, бу жангнинг ўтказилиш эҳтимоли ҳақиқатдан анча йироқ экан. 

“Бунга эътибор берманглар! Биринчидан, Мейвезернинг жамоаси бизга Хабиб билан жанг ўтказишни сўраб мурожаат қилгани йўқ. Иккинчидан, Нурмагомедовнинг UFC билан шартномаси бор. Флойд ўзини кенг оммага яна бир бор эслатиб қўйиш учун Хабибдан фойдаланиб қолмоқчи”, - деди Уайт.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Нурмагомедов Мейвезерни жангга чорлаганди. Ўз ўрнида америкалик афсона ҳам Хабибга қарши бокс қоидалари асосида рингга кўтарилишга тайёр эканлигини маълум қилган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг