UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Жавоҳир Умматалиев чорак финалга йўл олди, навбатдаги рақиб жиддий! 0 18:29ЖЧ-2025. Миразизбек Мирзахалилов эронлик рақибига дарс бериб қўйди - боксчимиз чорак финалда! 0 18:21Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум 0 18:00Исроил Мадримов қозоғистонлик бокс юлдузига қарши жанг қилишга тайёр 0 17:38Ситора Турдибекова ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 17:31"Мен нафақага чиқмадим" - Жон Жонс UFC'даги мақсади ҳақида гапирди 0 17:10U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди 0 16:49Феруза Казакова бразилиялик рақибасини мағлубиятга учратиб, ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 16:33Нодирбек Абдусатторов 8 соатлик ўйин ўтказди. Самарқандда ўтказилаётган турнирда вазият қандай? 0 16:16"Чимаев билан жангни қўлдан бой бермайман. Менга аутсайдер мақоми ёқади" - Имавов 0 15:52Махачев Делла Маддалена қай томонлама хавфли рақиб эканлигини айтди 0 15:26Хабиб катта пул ваъда қилинган бўлсада, Мейвезер билан жанг қилишдан бош тортган экан 0 15:01Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди 0 14:38Кроуфорд ва Канело жанги учун гонорарлар маълум қилинди 0 14:16Қозоғистон Ливерпулдаги ЖЧда учинчи йўқотишга учради 0

30 июн 11:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC раҳбари Адесаньянинг навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди

Собиқ GLORY чемпиони Алекс Перейра шу ҳафта охирида Шон Стриклендни мағлуб этса, UFC чемпиони Исраэль Адесаньянинг навбатдаги рақибига бўлиши мумкин.

Бу ҳақда UFC президенти Дана Уайт Yahoo Sports нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Агар Перейра ғалаба қозонаса, бу уни Адесаняга қарши қизиқарли жангга олиб боради. Бу йигитлар кўп жиҳатдан бир-бирига ўхшайди. Иккаласи ҳам GLORYʼдан келган. Перейра ўрта ва енгил вазнда собиқ чемпион ва у Адесаньяни икки бор мағлуб қилган. У UFC 276 турнирида кучли рақиб, Стриклэндга қарши октагонга кўтарилади ва бу жуда яхши жанг бўлади. Агар Перейра ғалаба қозонса, уни Адесанья билан жанг қилиши мантиқан тўғри", — деди Дана Уайт

Алекс Перейра ва Шон Стриклэнд ўртасидаги жанг 2 июль куни Лас-Вегасдаги UFC 276 турнирида бўлиб ўтади. Турнирнинг марказий жангида Исраэль Адесанья Жаред Каннонирга қарши унвонини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Алекс Перейра кикбоксинг бўйича Исраэль Адесаньяни икки марта мағлуб этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг