23 окт 14:55
Янгиликлар
Бокс/ММА

UFC раҳбари Шон О'Мелли ва Петр Ян жанги ҳақида гапирди
UFC раҳбари Дана Уайт кеча катта шоу-шувга сабаб бўлган Шон О'Мелли ва Петр Ян жангига ўз фикрини билдирди.
«Бу кам сонли жуда тенг курашли жанглардан бири. Мен одамларни тўғри тушунаман. Ҳамманинг ўз фикри бор. Кимдир Ян ғалаба қозонди деб ўйламоқда, кимдир Шон. Мен битта нарсага ҳайрон қолдим. Мен барчаси биринчи раунддаги натижага боғлиқ бўлади деб ўйлагандим. Бироқ бу ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаганини кўрдим»,-деди Дана.
Ҳавола :
Манба : fighttime.ru
Фикрлар