UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

11 ноя 17:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC рейтинги янгиланди: Холлоуэй Анкалаев ва Бонфимни ортда қолдирди

UFC Fight Night 264 турнирининг асосий жангида ямайкалик Ренди Браунни иккинчи раундда нокаутга учратган бразилиялик ярим ўрта вазн тоифаси вакили Габриэл Бонфим рейтингда тўрт поғона юқорилади.

Бу билан у Топ-10`таликка кириб олди. Америкалик Жозеф Моралес турнирнинг co-main event жангининг биринчи раундида Мэтт Шнеллни гилотина усулида бўғиб қўйганди. Бу натижаси эвазига у Рафаэль Эстевамни ўн бешинчи ўриндан тушириб, ташкилотнинг энг енгил дивизиони рейтингига кириб олди.

Тадбир доирасида ҳакамларнинг якдил қарори билан Майру Буэно Сильвани мағлубиятга учратган Португалия вакиласи Жаклин Кавалканти бразилиялик спортчи билан ўрин алмашди ва аёллар ўртасидаги энг енгил вазн рейтингида ўнинчи ўринни эгаллади.

Турнирнинг яна бир иштирокчиси Тиша Пеннингтонни ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлуб этган бразилиялик Дениз Гомес биринчи энг енгил дивизионда икки поғонага кўтарилиб, америкалик рақибасини ўн бешинчи ўринга туширди.

Шунингдек, ўзгаришлар ташкилотнинг эркаклар ўртасидаги энг яхши жангчилари рўйхатига таъсир кўрсатди. Унда BMF камари эгаси, америкалик енгил вазн тоифасидаги Макс Холлоуэй бир поғона кўтарилиб, P4P рейтингида ўн биринчи ўринни эгаллади. Ярим оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Магомед Анкалаев эса ўн иккинчи ўринда қайд этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг