23 июн 11:31
Янгиликлар
UFC сунъий интеллект ёрдамида тузилган илк рейтингни эълон қилди
Meta UFC рейтинглари ҳар бир расмий UFC тадбиридан кейин душанба кунигача автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади ва янгиланади. Спортчиларнинг индивидуал рейтингларини аниқлаш учун тизим статистик моделлаштириш UFC соҳасидаги чуқур билимлар билан уйғунлаштиради. У объектив кўрсаткичларнинг кенг қамровли тўпламини, жумладан, натижа эҳтимоли, ғалаба тури, жангчининг ривожланиш йўналиши ва вазн тоифаларига сезувчанликни баҳолайди.
Meta UFC рейтингига кўра, ўзидан юқорида бораётган рақиб устидан қозонилган ғалаба рейтинги пастроқ рақиб устидан қозонилган ғалабага қараганда каттароқ аҳамиятга эга. Рейтингнинг Топ-5 даъвогари устидан ишончли ғалаба эса рейтинги йўқ рақиб устидан ҳакамлар қарори билан қозонилган ғалабадан кўра кучлироқ сигнал ҳисобланади.
Тизим, шунингдек, яқинда бўлиб ўтган жангларни ҳам ҳисобга олади: янги жанглар кўпроқ аҳамият касб этади ва узоқ муддатли танаффуслар учун ҳаракатсизлик жарималари қўлланилади. Фақат жанглар ҳақидаги ўлчанадиган маълумотларга асосланиб, Мeta UFC рейтинги жангчининг рейтингдаги ўрни унинг октагондаги ҳақиқий мусобақа натижаларини аниқ акс эттиришини кафолатлайди - бошқа ҳеч нарса эмас!" - дейилади пресс-релизда.
Ҳамюртимиз Богдан Гусков ярим оғир вазн тоифаси рейтингида 10-ўринда қайд этилган. Унинг бўлажак жангдаги рақиби польшалик собиқ UFC чемпиони Ян Блахович эса Топ-15`ни якунлаб турибди.



Фикрлар