08 июн 14:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC тарихида ташкил қилинмай қолиб кетган энг катта жанг айтилди
Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Майкл Биспинг промоушен тарихида ташкил қилинмай қолиб кетган энг катта жангни айтди.
Биспингнинг фикрича, UFC раҳбарлари Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг ташкилотчилигини якунига етказмай, катта хатога йўл қўйишган. Айнан шу тўқнашув лига тарихидаги энг катта жанг бўлар эди.
UFC президенти Дана Уайт ушбу жангни ўтказиш учун оз эмас, кўп эмас, беш маротаба уринишни амалга оширган ва ҳар сафар омадсизликка учраган.
"Қандайдир бир тушунмовчилик сабаб бу жанг ўтказилмай қолиб кетди. Шартномага имзо чекилган, жангчилар тўлиқ машғулот лагерини ўташган эди", — дея ўзининг YouTube каналида чиқиш қилган Биспинг.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар