UZ

Сўнгги янгиликлар

08:38Grenke Freestyle Chess Open. Жавоҳир Синдаров ғалаба билан бошлади, Магнус Карлсен ҳам! 0 08:17"Олд Траффорд"да суперкамбэк, Магуайр қаҳрамон + ВИДЕО 0 07:56Тўрт кун олдин Озарбайжонда чемпион бўлган Жаъфаров бугун проф боксда рингга чиқади 0 07:35Бугун Осиё-Океания чемпионатида кичик ўсмирлар ўртасидаги баҳслар ўтказилади 0 07:14“Константин Коротков” халқаро турнири: Бугун Дўсматов - Бибосинов жанги бор! 0 06:53Конференциялар лигаси. "Челси" ярим финалда! 0 22:10Боксчимиз WBC Гран-Присини ғалаба билан бошлади 0 19:06Тайсоннинг укаси Томми Фьюри рингга қайтмоқда 0 18:45Волкановскининг мураббийи кимни кейинги рақиб деб ҳисоблашини айтди 0 18:29Ёш самбочиларимиз ҳам Осиё-Океания чемпионатида мутлақ пешқадам 0 18:24Ақлли компьютер ЕЧЛ соврини учун фаворитлар рейтингини янгилади 0 18:02"Волкановски Лопесни ютганидан хурсанд бўлдим" - Топурия 0 17:39Майкл Чендлер Пимблетт билан жангдан кейин илк бор фикр билдирди 0 17:30Ўзбекистон рақибини 25 та шайба фарқи билан мағлуб этди 0 17:17Илия Топурия: "Махачев мендан мунтазам равишда қоча олмайди" 0

30 окт 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Vegas 63. Марказий жангда техник нокаут ва оқшомнинг қолган барча натижалари битта хабарда

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

UFC Vegas 63 оқшомининг марказий жанги америкалик Келвин Каттар ҳамда британиялик Арнольд Аллен ўртасида ўтказилди. Жанг иккинчи раундда Каттарнинг тиззасидан олган жароҳати сабаб тўхтатилди. Келвин биринчи раундда тиззасини жароҳатлаб олган эди. Ҳакамлар техник нокаутли ғалабани Алленга тақдим этишди.

Турнирнинг сo-main event жангида UFC фахрийси Тим Минс фаолиятидаги кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. У уч раунд якунларига кўра Макс Гриффинга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди.

UFC Vegas 63 оқшомининг қизиқарли жангларидан яна бири оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда беларуслик Андрей Орловский бразилиялик Маркос Рожерио де Лимага қарши октагонга кўтарилди.

Жанг биринчи раунднинг ўзидаёқ якунига етди. Де Лима бўғиш усули билан тажрибали рақибини мағлубиятга учратди. Бу Орловскийнинг фаолиятидаги 21-мағлубият бўлди. Унинг ҳисобида 30 та ғалаба ҳам бор. Ўз ўрнида де Лима ММАдаги 20-ғалабасини тантана қилди.

Грузиялик ўрта вазн тоифаси жангчиси Роман Долидзе биринчи раунднинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётган бир паллада америкалик Фил Хоусни нокаутга учратди. 

Шунингдек, ушбу оқшомда Трешин Гор, Юн Йон Пак, Стив Гарсия ва Кристиан Родригес ҳам навбатдаги ғалабаларини қўлга киритишди. Уларнинг бари рақибларини муддатидан аввал таслим этишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг