13 дек 12:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC яна бир супержангни эълон қилди
Нигериялик UFC жангчиси Камару Усман чемпионлик камари учун октагонга чиқиш имкониятини қўлга киритди.
Усманнинг рақиби ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Тайрон Вудли бўлади. Томонлар ушбу чемпионлик жанги шартномасига имзо чекишди. Камару ўзининг Твиттер саҳифасига шартнома ҳужжатини жойлаштирди.
“Африкадан илк UFC чемпиони чиқадиган фурсат етиб келди ва бу охиргиси бўлмайди, - дея хабар қолдирган Усман.
Эслатиб ўтамиз, Камару Усман 1 декабрь куни Рафаэль Дос Аньосни мағлубиятга учратиб, рейтингда иккинчи ўринга кўтарилиб олган эди.
Ҳавола :
Фикрлар