18 июл 10:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC яна бир супертўқнашув устида ишлаётгани айтилди
Менежер Али Абдель-Азиз UFC яна бир йирик жанг устида иш олиб бораётганини айтди.
Абдель-Азизнинг сўзларига кўра, ҳали иккала томон расман бунга келишиб олганича йўқ, аммо промоушен шунга ҳаракат қилмоқда. Айни вақтда, Бенеил енгил вазн рейтингининг олтинчи поғонасида, Порье эса иккинчи поғонадан ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, Дастин Порье сўнгги бор 2021 йил 12 декабрда Чарльз Оливейрага қарши, Бенеил Дариуш эса ўтган йилнинг 16 майида Тони Фергюсонга қарши жанг қилган эди.
Аввалроқ, Ислам Махачев - Чарльз Оливейра жанги расман тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар