UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда 0 18:41Асу Алмабаев Рамазон Темировга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:20ПСЖ 300 миллион долларлик янги машғулот марказини очди 0 17:58"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этади" - собиқ чемпион 0 17:34Фигерейду Ян билан жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:07Жейк Пол нима учун Тайсон билан жанги ўзига ёқмаганини айтди 0 16:41"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи 0 16:20Шахмат ва парашахмат бўйича “ҳоким кубоги” 0 15:59Россиялик блогер Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ҳақида: "Мешок"ларнинг камдан-кам учрайдигани рақиб қилиб олинди" 0 15:38Волейболчи талаба-қизлар ғолиблик учун беллашди 0 15:17Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди 0 14:56Муҳаммад Мокаевнинг Brave CF'даги илк рақиби маълум 0 14:35Ҳасанбой Дўсматов Лос-Анжелес-2028даги иштироки ҳақида: "Бир нарса дейиш қийин" 0 14:14Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 13:53Суперлига. Чемпион Фарғонада меҳмон! 0

09 май 15:10
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

UFC юлдузи Конор МакГрегорнинг фаолияти, ютуқлари, шахсий ҳаёти ва бошқалар ҳақида!

Конор МакГрегор. Спортга қизиққан борки, бу исм ҳақида эшитган, билади, жангларини томоша қилади.

Бугун айнан Конор МакГрегор ҳақидаги катта ва қизиқарли мақолани эътиборингизга тақдим этамиз. Ўқиб чиқинг, кетган вақтингизга ачинмайсиз.


Конор Энтони МакГрегор - 1988 йилнинг 14 июль кунида туғилган. Аралаш қоидалар жангчиси. "UFC"нинг енгил ва ўртаенгил вазн тоифаларида жангларда иштирок этган ва собиқ чемпион ҳисобланади.

"UFC"нинг вазн тоифасидан қатъи назар тузиладиган рейтингида 8-ўринни эгаллаб турибди. "Sherdog" рейтинги эса МакГрегорни енгил ва ўртаенгил вазн тоифаларидаги рейтингида биринчи, вазн тоифасидан қатъи назар тузиладиган рейтингида 8-поғонани эгаллаган.

ММАдаги энг таниқли жангчилардан бири. Ҳар бир жанги учун гонорарни юқори қўяди. 2016 йилнинг 20 апрель кунида у ўз твиттерида фаолиятини ММАда якунлашини маълум қилганди. Бироқ шундан бир кун ўтиб, ўз хабарини ўзи рад этди.

Бўйи: 175 сантиметр

Қўлини ёйиш узунлиги: 188 сантиметр

Лақаби: The Notorious (ёмон ном чиқарган)

Конор МакГрегорнинг энг яхши нокаутлар


Конор 1988 йилнинг 14 июлида Дублин шаҳрида дунёга келган. Дублиннинг Крамлин қишлоқчасида ёшлигини ўтказган. Айнан ўша ерда у спортга қизиқишни бошлаган ва футбол билан шуғулланган. "Лудерс Селтик" таркибида ўйнаган ва "Манчестер Юнайтед" жамоасига мухлислик қилган.


Конор МакГрегор болалигида

2006 йилда у оиласи билан Лукан шаҳрига кўчиб борган ва "Colaiste Cois Life" номли мактабга қатнаган. Мактабдан кейин сувсозлик касбини ўрганган. Орадан вақт ўтиб, у бўлажак UFC жангчиси Том Иган билан биргаликда ишлай бошлаган. Ўша вақтда у аралаш қоидалар бўйича жангларга ҳам қизиқиб қолган. 16 ёшида эса SGB жамоаси аъзоси бўлган.

"Онам - фаолиятимдаги муҳим инсон. Оғир дамлар келганида, нима қилишни билмай спортдан кетишни ўйлаганимда онам мураббийим билан гаплашиб, мени шуғуллантирган. Шу боисдан, мен буни ҳар куни эслайман", - деди у.

Унинг онаси эса ҳар бир жангини томоша қилади ва ўғлининг ғалабалари гувоҳи бўлади.


Конор МакГрегор онаси билан

Аралаш қоидалардаги профессионал фаолиятини у енгил вазнда бошлаган. 10 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этганидан кейин у бир вазн тоифа пастроқда жанг қилди ва икки совринни қўлга киритди. "Cage Warriors" номли ташкилот турнирида чемпионликка эришди.

Конор МакГрегор "Ultimate Fighting Championship"да

Муваффақиятли натижалар қайд этганидан кейин UFC у билан шартнома имзолади. Унинг янги промоушендаги илк жанги "UFC on Fuel TV: Mousasi. Latifi"да бўлиб ўтди. Ўша куни Конорга Маркус Бримейж рақиблик қилганди. Жанг Бримейжнинг устунлиги билан бошланган бўлса-да, у ирландиялик спортчига аниқ ва техник зарбалар бера олмади. Жағига берган бир неча оғир зарбалардан кейин рақиб ерга йиқилди, МакГрегор эса ҳужумни давом эттираётган бир вақтда рефери жангни якунлаб, ғалабани қайд этди.

Кейинги жанг эса "UFC Fight Night 26"га белгиланди ва у ерда англиялик Энди Оглга қарши октагонга чиқиши лозим эди. Бироқ, орада унинг эски жароҳати қайталаниб қолди ва унинг ўрнини Макс Холлоуэй эгаллади.

МакГрегор жанг давомида тўлиқ ташаббусга эга бўлди ва Холлоуэй устидан ишончли ғалабага эришди. Бу ирландиялик спортчининг ҳакамлар очкоси орқали қозонган ягона ғалабаси ҳисобланади. Иккинчи раунднинг ўрталарида у тиззасида жароҳат борлигини ҳис қилди. Тиббий текширувларга кўра, унинг тиззаси суякларини боғлаб турган бўғимда жароҳат борлиги маълум бўлди. Шундан кейин шифокорлар уни 10 ой вақт давомида жангларга қатнашишга рухсат бермади.

Даволаниб бўлганидан кейин у жонажон Дублинидаги "UFC Fight Night 46" саройидаги жанг оқшомида асосий қаҳрамон бўлди. Аввалига унинг рақиби Коул Миллер бўлиши керак эди. Бироқ у машғулотда бармоғини синдириб олди ва жангда қатнашмади. Унинг ўрнини бразилиялик Диего Брандан эгаллади ва илк раунддаёқ мағлуб бўлди.


Конор ижросидаги нокаутлар:


"UFC 178" турнирида у ҳали нокаутга учрамаган америкалик Дастин Порьени техник нокаут билан мағлуб этди. Бутун бир жанг давомида Конор рақибини яқин масофаларда зарбалар билан сийлаб турди.

Орадан бир ой ўтиб, промоушен "UFC Fight Night 59" турнири ҳақида эълон қилди ва қаҳрамонимиз унда германиялик Деннис Зифер билан жанг олиб боради.

Ирландиялик спортчи бу сафар ҳам нокаутни қайд этди. Катта ташаббусга эга бўлган Конор иккинчи раундда рақибни мағлубиятга учратди. Шундан сўнг у томошабинларни амалдаги чемпион Жозе Алду билан бўлган ҳодиса орқали ҳайратга солади. Рефери баҳсни якунлаганидан кейин Конор Алду томонга боради ва тўрнинг устига чиқиб, чемпионга қарата нималардир деб бақиради.


Конор МакГрегор - ўртаенгил вазн тоифасидаги вақтинчалик чемпион

2015 йилнинг январь ойида UFC чемпионлиги учун Конор МакГрегор ҳамда Алду ўртасидаги кураш куни аниқ бўлди.

Жанг 2015 йилнинг 11 июль кунида бўлиб ўтиши керак эди. Беллашув "UFC 189" турнири доирасида ўтказилиши аниқ бўлди. Март ойида эса жаҳоннинг 8 шаҳрида 20 кунлик тур бўлиб ўтди. Риода бошланиб, Дублинда якунланган тур мусобақа учун яхшигина реклама учун хизмат қилди.

Жаҳон тури давомида МакГрегор Алду номига кўплаб "илиқ сўзлар" йўллади: барчаси Риодаги нигоҳлар тўқнашувида бошланган бўлса, Ирландия пойтахтида ўтказилган матбуот анжуманида МакГрегор бразилияликнинг чемпионлик камарига "ҳамла" қилганида авжига чиқди.


23 июнда Алду қовурғасидан жароҳат олгани маълум қилинди ва шу сабабли жанг бекор қилинди. Ташкилот ҳар эҳтимолга қарши бошқа рақибни танлаб қўйганди. У "NCAA"нинг икки карра соҳиби - Чед Мендес эди.

30 июнь кунида Дана Уайт Алду турнирда қатнашмаслигини расман маълум қилди. Унинг ўрнини Мендес эгаллади. МакГрегор эса нокаутли сериясини давом эттирди ва UFCда яримўрта вазн тоифасида вақтинчалик чемпионга айланди.

Ушбу совринни қўлга киритганидан кейин "The Ultimate Fighter" реалити-шоусининг 22-мавсумида Европа жамоасининг мураббийи сифатида қатнашди. Телешоуда у ушбу турнирда фақатгина ўз жамоадоши ва спарринг-ҳамкори Артём Лобов учун қатнашаётганини маълум қилди.


МакГрегор - яримўрта вазн тоифасидаги чемпион

2015 йилнинг августида МакГрегорнинг Алду билан жанг санаси эълон қилинди. Бу сафар жанг 12 декабрь кунида ўтказилиши режалаштирилди.

МакГрегор матбуот анжуманида Алдуни мағлуб этадиган бўлса, енгил вазн тоифасига ўтишини маълум қилди.

2015 йилнинг 12 декабрь кунида МакГрегор Алдуга қарши "сетка"га тушди. Ўша куни кутмаган воқеа содир бўлди. Конор 13-сониядаёқ рақибининг жағига зарба бериб, Алдуни чемпионликдан маҳрум қилди. Даҳшатли нокаут!

Мана шундай рақиб устидан қозонилган ғалабадан кейин у "UFC 196" рейтингини бошқарди. Унда Конор енгил вазнда соврин учун асосий даъвогар бўлиши айтилганди ва Рафаэль дуз Анжуз билан жанг ўтказиши керак эди.

2016 йилнинг 23 февраль кунида Анжуз оёғидан жароҳат олгани ва жангда қатнашмаслигини маълум қилди. Орадан бир кун ўтиб, ташкилот Анжузнинг ўрнига бошқар жангчи топди. Бироқ жанг яримўрта дивизионда бўлиб ўтди. Олдинроқ МакГрегорнинг мураббийи шогирди яримўрта вазнда амалдаги чемпион Робби Лоулерга қарши жанг ўтказишга тайёрлигини айтганди.

Диасга қарши жанг МакГрегорнинг фаоллиги билан бошланди. Қўлда ҳам, оёқда ҳам яхши ишлаган Конор жангда яхши ҳаракат қилди ва масофани ушлаб тура олди. Биринчи раунднинг иккинчи ярмида у Диаснинг қошини ёрди, бироқ ташаббус рақиб томонига ўта бошлади. Бу эса Конорнинг ишларини ортга, Диасникини эса олдинга сурди. Раунд партер билан якунланди, Диас ирландияликнинг оёқларини ушлаб олганди. Бироқ бу МакГрегорга халал бермади ва сўнгги сонияларда рақибига кетма-кет зарбалар сериясини ёғдириб ташлади.

Иккинчи раундда у яна Диасга штурмлар уюштирди ва юзини қонга белаб ташлади. Бироқ раунднинг ўрталарида МакГрегор рақибнинг иккилик зарбасини ўтказиб юборди. Шундай бўлса ҳам олдинги ҳолатига қайтишга интилди. Диас босимни оширишга интилди, Конор клинчдан чиқиб кетиб, Диаснинг оёғига ташланди. Айнан ушбу жангда Конор илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Жангдан кейин Конор ўз мағлубиятини шу тарзда тасвирлади: "Менда имконият бор эди. Бироқ мен ўз кучимдан нотўғри фойдаландим. Одатда менинг зарбаларимдан кейин рақиблар менинг остимга қулаб тушишарди. Бироқ Нэйт зарбаларимни яхши қабул қилиб олди. Менимча, унинг вазни бунга сабаб бўлди. Унинг олдида бош кийимимни ечаман. Нэйт яхши жанг қилди, зарбаларимдан қочишга муваффақ бўлди. Бунга эса масофа сабаб бўлди. Айрим вазиятларда чап қўлим унга етмади. Айланиб тепишда ҳам камчиликларга йўл қўйдим. Бу ўйин, ютамиз ва ютқазамиз. Бу ўйиннинг бир қисми. Бугун юта олмадим. Мен қайтаман", - деди у.

20 август куни эса Лас-Вегасда "UFC 202" турнири доирасида Конор 5 раундлик жангда Диасни ҳакамлар қарорига кўра, мағлуб этди.

Жанг шафқатсиз тарзда ўтди. Конор жангни ақлли ўтказди ва рақибига зарба бериш имкониятларини камайтириб ташлади. Тўқнашув учун унинг гонорари 3 миллион долларни ташкил этди.

2016 йилнинг 12 ноябрь куни "UFC 205"нинг асосий жангида МакГрегор Альваресни иккинчи ранддаёқ мағлуб этди ва UFC тарихида бир вақтда икки тоифада чемпионликка эришган илк жангчига айланди. Жанг ирландияликнинг ташаббуси билан бошланди. Биринчи раундда у октагонда мезбондек ҳаракат қилди ва икки бора рақибнинг бошига аниқ зарба берди. Иккинчи раундда эса Конор зарбалар сериясини тутди ва ғалабага эришди ва америкалик рақибдан енгил вазндаги чемпионликни тортиб олди.

Конор МакГрегор боксда Флойд Мейвезерга қарши

2016 йилнинг май ойида UFC жангчиси Конор МакГрегор ва афсонавий боксчи Флойд Мейвезер ўртасида жанг бўлиши эълон қилинди. Бундан олдин Флойд фаолиятини якунлаганини расман маълум қилганди, бироқ Конор омма олдида унинг манзилига босим ўтказувчи сўзлар йўллади ва рингга қайтишга чорлади. Шу тариқа жанг 2017 йилнинг 26 августига белгиланди.

Жанг 10 раунд давом этди. Илк раундда ирландиялик озми-кўпми ҳужум қилди. Бироқ 4-раундга келганида Мейвезер жангдаги назоратни ўз қўлига олди. 9-раундга келганида жанг якунланиши мумкин эди. 10-раундда эса Конор зарбалар сериясини қабул қилиб олди. Рефери эса техник нокаут қайд этиб, жангни якунлади.
МакГрегор учун ушбу жанг профессионал боксдаги биринчиси бўлди. Мейвезер эса афсонавий Рокки Марчианонинг рекордини янгилади ва кетма-кет 50-ғалабага эришди.


Конор 2018 йилнинг 5 апрелида Хабиб Нурмагомедов ва Макс Холлоуэ жанги бўлиб ўтадиган Нью-Йоркка учиб борди ва Хабиб Нурмогамедовнинг автобусига ҳужум қилди. У шу тариқа Хабиб билан тушунмовчиликка бориб қолган дўсти ва спарринг-ҳамкори Артём Лобовни ёнини олмоқчи бўлди. Қаҳрамонимиз Хабиб ўтирган автобусга ҳужум қилди ва ойнасини синдирди. Жангчи Майкл Кьезанинг юзини яралади. Шунингдек, энг енгил вазн тоифасидаги жангчи Роуз Намаюнасга ҳам жароҳат етказди.


Конорнинг совринлари ва ютуқлари:

- Яримўрта вазн тоифасида "UFC" чемпиони.

- Енгил вазн тоифасида "UFC" чемпиони (собиқ).

- Ўртаенгил вазн тоифасида "UFC" чемпиони (собиқ).

- Ўртаенгил вазн тоифасида "UFC"нинг вақтинчалик чемпиони (бир бора).

- Маркус Бримейжга қарши ўтган жангда "Кечанинг энг яхши нокаути" соврини соҳиби (бир бора).

- Диего Брандао, Дастин Порье, Деннис Зифер, Чед Мендес ва Жозе Алдуга қарши жангларда "Кечанинг энг яхши иштироки" (5 марта) соврини эгаси.

- Нейт Диасга қарши жангда "Кечанинг энг яхши жанги" (1 марта) соврини соҳиби.

- Ўртаенгил вазн тоифаси "Cage Warriors Fighting Championship" турнири соврини соҳиби (бир марта).

- "World MMA Awards" ташкилотининг 2014 йилдаги энг яхши жангчиси.


Конор МакГрегорнинг жанг услуби:

МакГрегорнинг ММАда ноодатий услуби бор. Жо Роган ва Доминик Крус каби машҳур спорт таҳлилчилари уни ўзгача жангчи деб ҳисоблашади. Ирландияликнинг бокс ва таэквондода яхши қобилияти бор. У ўз оёғи, боши, ўнг ва чап қўлларида бир хил зарбалар бера олади.

Шунингдек, у октагон ташқарисида ўзини тутиши билан ҳам бошқалардан ажралиб туради. Ирландиялик ўз манзилига айтилган сўкиниш, ҳақоратлашга жавоб беришдан қочмайди. Ҳар бир жангидан олдин рақиби манзили томон "тош отади". Унинг баралла айтган гаплари ОАВнинг доимий эътиборида бўлади. МакГрегор жанг томошабинларининг аудиторияси кўпайиши учун, уни қандай "сотиш" кераклигини ҳам билади.


Шахсий ҳаёти

2007 йилда Ди Девлинга уйланади. Улар Ирландиядаги тунги клублардан бирида танишиб қолишган. "У менга ёқиб қолди ва у билан яхшироқ танишишга интилдим. Илк танишган кунимизда у жуда чиройли эди. Менга шундай қизлар ёқади", - дейди Конор.

"Конорнинг нимаси менга ёққан? Илк танишганимиздаёқ мени кулдиришга интилган. У ҳар қандай ҳолатда ҳам кайфиятни кўтаришга ҳаракат қилади. Бу эса мен учун жуда ҳам муҳим", - деди Ди.

Ди Девлин энг қийин вақтларда Конор билан бирга бўлди. Конор бир неча марта ўз ютуқларида Дининг ҳиссаси катта эканлигини айтиб ўтган.


Конорнинг ўзи Ди ҳақида гапирди: "Биз Ирланияда, Дублиндан 30 километр узоқликда ижарага олинган квартирада яшаганмиз. Унга 188 евро пул тўлардик. Менинг қиладиган ишим йўқ эди ва вақтимни залларда ўтказардим. Чемпион бўлишимга ишонардим. У эса менга ишонаверди, ишонаверди. Қийинчиликларга қарамай мени тўғри тушунди ва ўзини менга ишонди. Машғулотлардан чарчаб келганимда у менга: "Конор, биламан, сен барчасига қодирсан!.

Эндиликда мен миллионлаб доллар ишлаб топяпман. Жангларим 50-70 минглаб мухлисларни ўзига жалб этмоқда. Ўзимга истаган машинани, кийимни, уйни сотиб олишга қурбим етади. У эса бунданда ортиғига ҳақли. У ҳар доим ёнимда бўлди ва барчасини уддалашимга ишонди".

2017 йилнинг 5 май кунида жуфтликнинг ўғли дунёга келди ва унга Конорнинг отаси шарафига Конор Жек МакГрегор деб исм қўйишди. Айни пайтда болакай улғайиб қолган. Конор эса уни келажакда ўзига ўхшаган спортчи қилиб тарбиялаш ниятида.


Миржалол Норматов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг