UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

19 июн 10:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC'даги энг ўзига хос жангчилардан бири ҳам Забитнинг кетишига муносабат билдирди

Америкалик ММА устаси Шон О'Мэлли россиялик Забит Магомедшариповнинг эрта фаолиятини якунлагани ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Аслини олганда, у жуда яхши эди. Забит — жуда кучли жангчи. Унинг чемпион бўлиши мумкинлигига шубҳа қилмасдим. Ўзининг айтишича, у уч йил давомида машғулотларга зўр бера олмайди, кейин эса яна жангларга қайтиб, топ жангчига айланади", - дея айтиб ўтган О'Мэлли ўз YouTube каналида.

Илгарироқ, Забит Магомедшарипов жароҳати боис фаолиятини якунлаганини расман эълон қилган эди. Бунгача, Магомедшариповнинг фаолиятини якунлаганига Хабиб Нурмагомедов, қолаверса Ислам Махачев муносабат билдирган эди. Бироз ўтиб эса, жангчининг ўзи фаолиятини якунлаш қарорига изоҳ берганди.

Маълумот учун, Шон О'Мэлли навбатдаги жангини 2 июль куни, UFC 276 доирасида Педро Муньозга қарши ўтказади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг