06 июл 07:56
Янгиликлар
Теннис
![](/upload/storage/41500_220.jpg)
Уимблдон. Фомин ғалаба билан бошлади, бугун у финалда ўйнайди
Истеъдодли теннисчимиз Сергей Фомин “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларида иштирок этмоқда.
Ҳамюртимиз ўз иштирокини саралаш баҳсларидан бошлади. Кеча у саралашнинг ярим финал учрашувида британиялик Александер Маггсга қарши кортга чиқиб, рақибини 6:1, 6:2 ҳисобида таслим этди.
Саралашнинг тўртинчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилаётган Фомин бугун асосий тўрга йўлланма берувчи финал учрашувида болгариялик Симон Энтони Ивановга қарши кортга чиқади. Фомин - Иванов учрашуви Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар